ЎзТВНьюЙорк телеканали ижрочи директори Илхом Кенжабоевнинг сайтимизга
махсус тарзда маълум қилишича, Шаҳзода 3 декабрда бўлиб ўтадиган "Катта
Олма 2011” тақдимотида иштирок этиш учун Нью-Йоркка учиб келган. У ёлғиз
эмас, ҳар галгидек ҳамроҳи, турмуш ўртоғи ва продюсери Равшан Йўлдошев
билан. Шаҳзодани Кеннеди номли халқаро аэрапортида ЎзТВНью Йорк
ходимлари қарши олиб, интервью олишган. Эслатиб ўтамиз, «Big Apple Music
Awards 2011» Бруклиндаги Нью-Миллениум саройида бўлиб ўтади. Катта шоу
концертда Шарқ санъатининг машҳур хонандалари иштироки, хусусан, Анди,
Шабнам Сурайё кабиларнинг мусиқий чиқииши кўзда тутилган. Ўнлаб юлдузлар
орасида Шаҳзоданинг куйлаши кўпчиликка соғинчли туҳфа бўлиши мумкин.
Нью-Йоркдан сайтимиз электрон манзилига битилаётган мактубларда
Шаҳзоданинг ташрифи, унинг юзлаб мухлисларини жуда хурсанд қилганини
билдиришмоқда.