Чарльз Дарвин номини эшитмаган киши бўлмаса керак. У ўзининг илмий ишлари билан дунё фанига ўз ҳиссасини қўшган олимдир. Чарльз Дарвин ўз қариндошининг қизи Эмме Веджвудни севади ва унга уйланади. Уларнинг ўнта фарзанди бўлиб, шундан учтаси ёш пайтида вафот этишади. Дарвин буни қариндошлик никоҳи сабаб бўлса керак, деган тўхтамга келади. Бу борада бир қанча илмий ишлар ҳам олиб боради.