Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров Осиёнинг
энг яхши ўйинчиси дея эътироф этилди.
Эслатиб ўтамиз, бу Сервернинг иккинчи бор шундай юксак эътирофга
сазовор бўлиши. У 2008 йилда ҳам Осиёнинг энг яхши ўйинчиси деб тан
олинган эди.
Осиёнинг энг яхши футболчиси номига япониялик Синдзи Кагава ва
Кейсуке Хонда, кореялик Ко Я Чеол ва Ем Ки Хун, эронлик Ҳоди Оқилийлар
ҳам даъвогарлик қилишганди. Аммо биринчилик ҳамюртимизга насиб этди!