"Роббим” қўшиғи клипи орқали оғизга тушди.
Қимматбаҳо ҳеч нима йўқ. Шунчаки "интрига” бор! Томошабинлар
Муталхўжаевнинг "Роббим” дея хониш қилган клипида унинг калта куйлакли
қиз билан сув соҳилида қўл ушлашиб юришини у қадар ҳазм қила олмади
шекилли, кимдир норози бўлиб, бошқа биров қўшиқ мавзуси ва клип
мантиқини ўзаро боғлолмай ҳайрон бўлди, кимдир эса бу уйғунликни умуман
тушнолмади. Айримларнинг тили билан айтганда, "Роббим”даги бу ҳолат
беҳаёлик. Қизиқ, Отабек клип ортидаги бу танқидий фикрларни қандай
изоҳлайди?
-Клипнинг нимаси ёмон? Иболи, ҳаёли қиз фақат
бошида дўппи ё эгнида атласи борлари дегани одоби билан эмаску. Шахсан
гувоҳ бўлганман, қанча замонавий қизлар бор, кўнгли очиқлиги, муомала
маланияти, одоби билан мени ўзларига мафтун этишган. "Роббим” клипида
шунчаки замонавийликка, бугунги кунга ёндошилган. Ўйлайманки, клипимни
ёқтирмаганлардан, ёқтирганлари кўпроқ. Агарда буни жуда катта камчиликка
йўйишар экан, кейинги клипларимда албатта инобатга оламан. Айни пайтда
эса ижодимга катта янгиликлар ҳақида гапириб, мухлисларимни хурсанд
қилмоқчиман. "Роббим” қўшиғимнинг ремикс вариантини тайёрладик. Ундан
ташқари, "Оймомо қиз” деган ажойиб тарона ҳам яратдик. Бу қўшиғим
карьерасини ўйлаб, оиласини унутиб қўядиган аёлларга бағишланади.
Бировга маслаҳат ё панднома ҳам эмас. Назаримда, бугунги ҳаётимизда
аёллар орасида долзарб мавзу бу десам янглишмаган бўламан. Премьерани
тинглаб, мулоҳаза билдиришса, жуда яхши иш бўларди. Ахир, мухлисларим
фикри билан танишиш мен учун жуда ёқимли ва қизиқарли, дейди, Отабек
Муталхўжаев.
www.MegaFan.uz
|