Райҳон Ғаниеванинг "Ахир” қўшиғига ишланаётган клип ҳақида хабар бергандик...
Бироқ кутилмаганда деярли тайёр ҳолга келган клип "хард”дан ўчиб кетмиш. Бу хабар қанчалик рост ёки ёлғонлигини билиш мақсадида "Ахир” клипини суратга олган клипмейкер Рустам Муродовга мурожаат қилдик.
Рустам Муродов, клипмейкер: — Клип "хард”дан бутунлай ўчиб кетмаган. Ҳозирда унинг ичидаги суратга олинган материал секин-аста тикланяпти. Шунинг учун "Ахир” клипи режалаштирилган вақтдан кечроқ мухлислар хукмига ҳавола этилади.