Инсониятни узоқ йиллардан бери қизиқтириб келаётган Қизил сайёрадан олинган сўнгги фото суратлар чоп қилинди. АҚШлик машҳур тадқиқотчи ва археолог Жозеф Скиппер Марсдан олинган янги суратлар билан боғлиқ антиқа тахминларни билдирди...
Унинг фикрича, суратларнинг бирида очиқ ойдин поезд рельслари, станция ва рельсларнинг устида поездни эслатадиган объект кўринганлигини баён этди. Россиянинг "Правда” газетаси хабарига кўра, жуда сифатли "Google Mars” суратлари устида олиб борган тадқиқотлари билан танилган Скиппер темирйўл кашф қилганлигини таъкидлади. Суратларга эътибор қаратсангиз, темирйўлни эслатадиган йўлни кўришингиз мумкин. Бу йўл Гале кратеридан 900 километрга чўзилган. NASA бу ҳудудга махсус телескоп юборишни мўлжалламоқда.