Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 107 Mehmonlar 107 A'zolar 0 |
|
| | |
|
22:07:48 Камола, Сурхондарё вилоятидан |
— Уч нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим Тошкентда ишлайди. «Сурхондарё-Тошкент қилиб ишлаб юрибди-да», десам, ўзимизнинг сурхондарёлик бир аёл билан бирга Тошкентда яшаётган экан. Унинг номига уй ҳам олиб берибди. Мен нима қилсам экан, бу бевафо эрдан ажрашиб кетишни афзал кўрмоқдаман…
Камола, Сурхондарё вилояти
— Ажрашиб кетиш энг осон йўл. Осон йўлни танлаган киши қийинчиликка учраганда чидаёлмай қолади. Турмуш ўртоғингиз билан очиқ-ойдин гаплашиб олинг. Қоракўз фарзандлар ҳаққи у ажримга рози бўлмайди. Чунки момоларимиз айтганидай, эркак киши уйдан етти қадам нари босса кўчанинг одамига айланади-қолади. Бу қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билмайману, бироқ оилавий аҳвол шу даражага етгунича қараб ўтирганингизга ҳайронман, қизим. Аёл киши ҳушёр, зийрак, айниқса, эрга муносабатда жуда ҳушёр бўлиши лозим. Сўзи ва қилиғидаги ўзгаришни сезган заҳотиёқ уни чиройли муомала билан "даволашга” киришмоқ керак. Ахир у сизнинг ўз эрингиз, болаларингизнинг отаси, бегона эмаски аразлаб, ажрашиб кетаверсангиз. Ақл билан иш тутинг. Эрингиз ҳам ҳеч қачон ўз аҳли оиласи, болалари турганда, оилали одамни йўлдан оздирган аёлни хотин қилиб уйланмайди. Эркаклар бу борада жуда пишиқ бўлишади. Сиз ажрашиш ҳақидаги фикр-зикрингизни миянгиздан олиб ташланг. Рашк деган бемаъни туйғудан воз кечинг, эрингизни кечиришга ҳаракат қилинг. Оиланинг мустаҳкамлиги аёлнинг қўлида. Бахтли бўлинг.
|
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR |
Просмотров: 770 |
Добавил: shuhrey
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|