"ЖИГАРБАНДИМ”
Ўзбекистонда суратга олинган.
Режиссёр: Санжар Шодиев;
Жанр: Драма;
Ролларда: Ёдгор Саъдиев, Эркин Комилов, Рихситилла Абдуллаев, Раъно Шодиева, Асал Шодиева…
Фильм воқеалари: Бугун ҳаммамиз ҳам иш билан банд бўлиб, жондан азиз бўлган қадрли ота-оналаримизни унутиб қўямиз. Уларга етарлича вақт ва эътибор ажрата олмай, хижолат бўлаётганлар қанча? "Тирикчилик" деймиз, "иш" деймиз, лекин йўлимизга муштоқ бўлиб ўтирган ва ҳар бир дақиқаси ғанимат бўлган ота-оналаримизни гоҳида эсдан чиқариб қўямиз. Фильм мақсади — ота-оналаримизни янада қаттиқроқ яхши кўриб, уларни ардоқлаб, меҳрларидан баҳраманд бўлишимиз кераклигини эслатиш.
"ҚОРА ИЛОН”
Ўзбекистонда суратга олинган.
Режиссёр: Олим Сулаймонов;
Жанр: Мелодрама;
Ролларда: Баҳодир Нишонов, Учқун Тиллаев, Вазира Юнусова, Маърифат Ортиқова.
Фильм воқелари: "Қора илон” картинаси томошабинларга гиёҳванд моддаларининг даҳшатлиоқибатларга олиб келиши ҳақида яна бир карра кўрсатиб ўтган. Фильмнинг бош қаҳрамонининг бошидан ўтган изтиробли, оғир ва қора кунлар томошабинни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
"ЧИКО ВА РИТА” ("ЧИКО И РИТА”)
Буюк Британияда суратга олинган.
Режиссёрлар: Хавьер Марискаль, Фернандо Туэба;
Жанр: Мультфильм, мусиқали мелодрама;
Ролларда: Марио Гуерра, Лимара Менесес.
Фильм воқеалар: Қаҳрамонлар ўртасидаги кучли муҳаббат учқунлари Кубада 1940 йилда бошланган.
Чико — ёш пиониночи, жаз мусиқа услубини севучи инсон, Рита эса машҳур хонанда бўлишни орзу қилади. Ўша оқшом, Гаваи оролларидаги тунги клубларнинг биридаги рақс сабаб уларнинг ҳаётларида тубдан ўзгариш содир бўлади. Ва айнан мана шу нарса мультфильмнинг тугунини ҳосил қилиб, болалар қатори ёши катталарни ҳам қизиқтириб қўйиши аниқ.
"ИЛОҲЛАР ЖАНГИ: МАНГУЛИК" ("ВОЙНА БОГОВ: БЕССМЕРТНЫЙ”)
АҚШда суратга олинган.
Режиссёр: Тарсем Синх;
Жанр: Жангари;
Ролларда: Генри Кавилл, Стивен Дорфф, Люк Эвенс, Изабель Лукас...
Фильм воқеалари: Ўзига ғолиблик руҳиятини сингдириб олган шоҳ Гиперион маълум бир уруғга тегишли бўлган одамларни йўқ қилишни мақсад қилган. Бу кулфатдан қутилиб қолишнинг йўли фақат ва фақат қаҳрамон Тесейдир. У ўзига тенг бўлмаган Титанлар билан жангга чиқади. Бу жангда Тесей ғолиб бўлишга мажбур, йўқса, унинг ва халқнинг тақдири ачинарли якун топиши мумкин...
"ЧЕГАРА” ("ОТТРОЖЕНИЕ”)
Россияда суратга олинган.
Режиссёр: Владимир Лерт;
Жанр: Фантастик драма;
Ролларда: Сергей Бабкин, Богдан Ступка, Агния Дитковските...
Фильм воқеалари: Одамлар шошилинчда ўз турар жойларини тарк этишга мажбур бўлишди. Сабаби, шаҳар осмони нефрит-яшил тусга кирган эди. Тобора ўзининг табиий рангини йўқотаётган осмон, тирик мавжудодларни ютиб бораётгандек… Кўча тўла, танклар ўтаяпти. Қисқа вақт ичида пайдо бўлган бу нарсалар халқни ваҳимага солиб қўйган. Фильмнинг бош қаҳрамони эса шаҳарда нима содир бўлаётганини аниқлаши лозим. Хўш, бу унинг қўлидан келармикан, шаҳарни бу ҳолга тушишига аниқ сабаб нимада? Бунга жавобни, "Чегара”ни томоша қилиб билиб оласиз.