Япония ҳукумати шу йилнинг март ойида мамлакатда юз берган зилзила ва цунами оқибатида қаттиқ зарбага учраган сайёҳликни қайтадан ривожлантириш мақсадида турли чоралар қидирмоқда...
16 мингдан зиёд инсонларнинг ёстиғини қуритган табиий офатлар туфайли апрелда туризм ўтган йилгига нисбатан 60 фоиз йўқотишга учради. Цунамидан олдин бир йиллик сайҳёлар сонини 30 миллионга чиқариш режаси кун тартибига қўйилган эди. Аммо ҳозирги ҳол инобатга олинса 2019 йилдагина 25 миллионлик довонини забт этиш мумкин холос. Ушбу мамлакатга сайёҳларнинг йўл олишига тўсиқ бўлаётган жиҳатлардан яна бири самолёт чипталарининг жуда қимматлиги. Шу мақсадда ҳукумат мамлакатга ташриф буюрган сайёҳларга текин чипта тортиқ қилишни мўлжалламоқда. Бепул чипта олган сайёҳларга битта шарт қўйилади, яъни қайтишганида Японияда кўрган-кечирганлари ҳақида мақола ёзишлари шарт.