Статистика |
Xozir saytda 117 Mehmonlar 117 A'zolar 0 |
|
| | |
|
Главная » 2011 » Noyabr » 27 » Фарзандига алла айтадиган, чўмилтирадиган, тиззасида ухлатадиган машҳур оталар-1
22:02:20 Фарзандига алла айтадиган, чўмилтирадиган, тиззасида ухлатадиган машҳур оталар-1 |
Илк бор она бўлиш!.. Бу қанчалик юксак бахт бўлса, шу қадар улкан масъулият. Бу гапнинг қанчалик рост эканлигини она бўлгачгина тушунамиз. Хўш, оталар-чи? Улар ҳам бу бахтдан биздек завқлана оладиларми? Бугун бу борада тажрибаси йўқ, оталик зинапоясига яқиндагина қадам қўйган машҳур оталар қалбига қўл солиб кўрамиз.
«Нега синглим йўқ, деб хафа бўлардим»
Сардор РАҲИМХОН, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда, 30 ёшда. Қизи Сабрия эндигина 2,5 ойлик бўлди.
— Оилада уч ўғилмиз. Кўпинча уй юмушлари менинг зиммамда бўларди. Чунки акам ўқишда, укам эса ҳали ёш эди. Баъзида ўртоқларим билан ўйнагани кўчага чиқмай, укамга қарашим кераклигидан шунчалик хафа бўлиб кетардимки, ҳатто онамга «нега синглим йўқ», деб нолиб қўярдим. Оилада қизнинг ўз ўрни бор экан-да! «Яхши ният — ярим давлат» деганларидай, Яратган эгам менга қиз фарзанд берди. Олдин ҳаётга осон ва бемашаққат назар билан қараган бўлсам, оталик мен улғайтиргандай. Аввалгига нисбатан жиддийлашдим. Энди босган ҳар бир қадамим, қўл ураётган ишим оиламга қанчалик таъсир этиш-этмаслигини мулоҳаза қиладиган бўлдим. Тунларни бедор ўтказаётган аёлимга, эндигина икки ярим ойлик бўлган боламга қараб, «эҳ-ҳе, онагинам мени бу ёшга етказгунча қанча машаққат чеккан экан-да», деб қўяман. Айтишади-ку, «ота-онанинг қадрига фарзанд кўргач етасан», деб. Қизим Сабрия ҳали жуда кичкина бўлса-да, зийраккина. Кўчадан кириб келганимни кўрган заҳоти бешикда ётган жойидан қўлчаларини кўтариб, жон-жаҳди билан менга интилади. Ўзигагина тушунарли тилда «агу-агу» қилиб гапиришига қараб севинмай иложинг йўқ! Асли болажон бўлганим учунми, ёки фарзанд нақадар ширин неъматлигини тушунганимгами, қизалоғим билан гаплашиб тўймайман. Яратганга беҳисоб шукр!
«Лейла қачон катта бўларкин-а?!»
Шароф МУҚИМОВ, хонанда, 29 ёшда. Қизи Лейла эндигина 1,5 ойлик бўлди.
— Севинчнинг ҳомиладорлиги бироз оғирроқ кечди. Ой-куни яқинлашганда онам иккимиз уни туғруқхонага олиб бордик. У ерда аёлларнинг овозини эшитиб, роса ҳайрон бўлдим. Онамдан сўрасам, «дард аччиқ бўлади-да, болам» деб жавоб берди. Бу пайтда Севинч қўлимдан ушлаб олганча нуқул «кетманг» дерди. Қизалоғимиз дунёга келгунича ёнидан бир қадам ҳам жилмай, далда бўлиб турдим. Ота бўлганимдаги хурсандлигимни кўрганингизда эди!.. Жажжи Севинчимнинг сочлари узун, қоп-қора. Уни қўлимга олганим замон мени дунёга келтирган онамнинг ва ҳаётим мазмуни бўлган рафиқамнинг мен учун қанчалик қадрли эканини ич-ичимдан ҳис этдим.
Ҳар сафар ишдан қайтаётиб, дўконларни бирма-бир айланиб, ўйинчоқлар ва кийимчаларни томоша қиламан. Ўзимча «қачон Лейла катта бўларкин, уни ҳар куни совға олиб бериб хурсанд қилардим» деб ўйлаб, Севинчга қўнғироқ қиламан:
— Лейлага шоколад бериш мумкинми, олаверайми?
— (кулади) Йўғ-э!..
Айни пайтда Лейла уйқусини алмаштириб қўйган. Болага қарашни Севинчнинг ўзига ташлаб қўйгим келмайди. Қизимизга иккимиз галма-галдан қараймиз. Қизалоғимни тиззамнинг устига ёстиқ қўйиб, аллаласам, мунчоқ кўзларини жавдиратганча йиғлашдан тўхтаб қолади. Тўхтамаса, шифокорнинг гапларини эслаб, Севинчни тергашга тушаман: «Балки қорни оғриётгандир? Эспумизан ичирдингми? Соат миллари йўналишида уқалаш эсдан чиқмадими?..»
(давоми бор)
|
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR |
Просмотров: 780 |
Добавил: shuhrey
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|