Мусиқа санъати ҳақида энг қизиқарли маълумотларни мунтазам бериб борувчи Американинг Billboard журнали, энг даҳшатли кўринишга эга бўлган юлдузлар рўйхатини тузиб чиқишди.
Бу рўйхат, журналнинг доимий муштарийларининг сўровнома асосида тузилган.
"Billboard”нинг фикрича биринчи ўринни эгалаб турган инсон жуда ваҳимали, зулматдаги инсон кабидир. Бу унинг яратган мусиқаларида, куйлаган қўшиқлари ва суратга олган қўшиқларидан ўз исботини топган. Юқоридаги таърифларнинг бари Мэнсонга тегишли бўлиб, у саҳнага эскирган кастюм ва тез-тез ўзгариб турувчи кўзлари билан барчанинг ёдида сақланиб қолган. (Ҳатто хонанда баъзида бир кўз қорачиғи қизил, иккинчиси қора бўлиб чиққанига ҳам гувоҳмиз).
Ўзининг ажойиб услуби билан мухлисларини ҳайратлантириб келган Леди Гага ҳам Мэнсонга етишигача ҳали анча изланиши кераклигини тан олган. Ҳамда шунинг учун ҳам журнал тузган рўйҳатнинг иккинчи ўрнини Леди Гага эгалаб турибди.
Учинчи ўринда эса, рок гуруҳ Slipknot. Гуруҳ вакиллари концерт дастурларида эски кийим ва турли комбинезонларда чиқишни одат қилишган.