Венгрияда 1995-99 йиллар оралиғида 27 та банк, почтахона ва сайёҳлик фирмаларидан 140 миллион форин (700 минг АҚШ доллари) пулни ўмарган ва уни ўз эҳтиёжи учун сарфлаган, мамлакат тарихидаги энг машҳур ўғри Аттила Эмбрус озод қилиниш арафасида...
1988 йилда Руминиядан Венгрияга келган ва мамлакатнинг энг машҳур хоккей клубларидан бири "Ужпешт” клубида дарвозабонлик қилган Аттила қилган жиноятлари учун қўлга олинган ва суд қарори билан 16 йил озодликдан маҳрум этилганди. Ўғирликларни амалга оширишдан олдин қовоқхонада виски ичганлиги боис "Вискичи ўғри” деб лақаб олган Аттила Эмбрусаслида 2016 йилда қамоқдан чиқиши лозим эди, бироқ интизоми яхшилиги боис 2012 йилнинг бошида чиқарилиши маълум қилинди. У қамоқхонада лицейни тугатган, кейин алоқа факультети дипломини олган, мусиқа билан ҳам мунтазам шуғулланган. Энг катта орзуи қамоқдан чиққандан кейин бир ширкатда кассир сифатида ишлаш эканлигини ифода этди.