Главная » 2011»Noyabr»23 » "Bayon" chi Ma'mur kliplardan kinoga! Bosh rolni uddalay olarmikan?
19:00:18
"Bayon" chi Ma'mur kliplardan kinoga! Bosh rolni uddalay olarmikan?
"Баён”да ёлғиз қолган, бироқ, яккахон сифатида устози Раҳимхоннинг
клипида кўриниб танилишга улгурган Маъмур Султоновнинг олдида янада
катта синовлар ва масъулият ётибди. Ахир, энди суянчиқ бўладиган дўсти
йўқ. Гуруҳ номини ва машҳурлигини сақлаб қолиш учун икки карра кўпроқ
интилиши, изланиши керак. Шу боисми, ёруғлик чиққан жойга ўзини уриб
эмас (чунки шошиб қолиш ярамайди), балки Сардорнинг маслаҳатларига амал
қилиб ҳаракат қиляпти. Клипларда ўз актёрлик қобилиятидан учқун
кўрсатган Маъмур катта кино сари жадал қадамлар ташлади. У энди актёр
сифатида ҳам ўзини тўла намоён этиш истагида. Шерали Исломов
режиссёрлигидаги "Ақл ва Юрак” фильмида Маъмур бир қатор машҳурлар,
жумладан, Севара Солиева, Алишер Узақов, Муниса Ризаева, Зарина
Низомитдиновлаар билан биргаликда бош роллардан бирини талқин этади.
Янги йил остонасига саноқли кунлар қолганда, фильмнинг суратга олиш
ишлари якунланади. Демак, премьера интизорлиги 2012 йилгача давом
этажак! Кўрамиз, Маъмур устози ва мухлислари ишончини қай даражада адо
этади?