Yakshanba, 19.05.2024, 23:10:02
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 12
Mehmonlar 12
A'zolar 0

19:29:43
Yolg'on hotira sirlari / Ёлғон хотира сирлари


АСЛИДА ЮЗ БЕРМАГАН ЗЎРАВОНЛИК
1988 йилда америкалик Пол Ингрем билан юз берган воқеа ёлғон хотирага яққол мисол бўла олади. Намунали оилапарвар дея танилган бу одам тўсатдан қизлари томонидан жинсий зўравонликда айбланди. 18 яшар Жулия ва 22 ёшли Эриканинг айтишича, отаси уларни бир неча йил давомида зўрлаб келган. Бундан ташқари, гўёки Пол ғалати маросимлар ўтказиб, фермасидаги ҳайвонлар ва ўғирланган чақалоқларни шайтонга қурбон қилган. 
 
Қизиғи, бу айбловларга ҳамма ишонди. Одамлар қизларнинг гапларига ишонмасликка асос топа олишмади. Қолаверса, қўни-қўшнилар Полнинг қизлари охирги пайтда одамови бўлиб қолганини пайқашган эди. Полициячилар уни бир неча ой давомида сўроқ қилишди. Аввалига П.Ингрем ўзига қўйилган айбловларни буткул инкор қилганди, лекин охир-оқибат тан олди. У жинсий зўравонлик тафсилотларини ҳам гапириб берди. Пол қилмишларидан қаттиқ афсус чекиб, полицияга бир неча бор ёлворди: «Мени жамиятдан иҳоталаб қўйинглар, токи бундай разилликларга қайта қўл урмай!»
 
Пол Ингрем 21 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бир неча йилдан сўнг бу воқеага психолог Ричард Офше қизиқиб қолди. Маълум бўлишича, қизларнинг айбловидан ташқари жиноят содир бўлганига бирор жиддий далил йўқ экан. Боз устига, Ингремнинг фермасида қурбонлик қилинган ҳайвонлар ва чақалоқларнинг қолдиқларини қидириш ҳеч қандай фойда бермаган.
 
Шунда Офше Ингрем чиндан ҳам жиноят содир этганига шубҳаланиб қолди. Лекин Инрем ўзини ҳақиқий дўзахи, телба ва ўз қизларини зўрлаган жирканч кимса деб ҳисоблаган. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ричард Офше тажриба ўтказишга қарор қилади. У Ингрем қизларини ўзаро жинсий алоқага киришишга мажбурлагани ҳақидаги сохта воқеани ўйлаб топади.
 
Психолог бу воқеа ростдан ҳам бўлган, деб туриб олади ва Полни унинг тафсилотларини эслашга мажбурлайди. «Ҳозир миянгизда ҳимоя реакцияси ишга тушиб, ўша воқеаларни онг остининг аллақайси бурчакларига яшириб қўйган, – дейди Офше сеанс пайтида. – Шунинг учун ҳам воқеаларни эслашга қаттиқ ҳаракат қилишингиз керак». Орадан бирмунча вақт ўтиб, Ингрем психолог ўйлаб топган воқеани «эслади» ва бу «жиноятини» ҳам тан олди.
Шундан кейин Пол Ингремнинг ҳеч қандай айби йўқлиги, жиноятларни яқинлари ва полициянинг босими остида тан олгани аён бўлди. 
 
ШИЛҚИМ ХОТИРАЛАР
Қизларни ўз отасини ғайриинсоний жиноятларда айблашга нима мажбур қилган эди? Ахир иккови ҳам жинсий зўравонлик содир этилганига мутлақо шубҳа қилмаган. Маълум бўлишича, қизлар ўспиринлик чоғиданоқ ҳар йили «Юракка юрак билан» деб аталган оромгоҳга боришган. Оромгоҳни эса ўзини башоратчи ва табиб деб эълон қилган Карла Франко исмли аёл ташкил этган. Ўқувчилар билан суҳбат чоғида у жинсий зўравонлик мавзусини кўп кўтарган ва кунларнинг бирида оромгоҳдаги болалар орасида ана шундай жиноятдан жабр чекканлар борлигини айтган. Таъсирчан Жулия ва Эрика ўга заҳотиёқ суҳбат хонасини тарк этишган.
 
Аниқланишча, қизлар ўз оталарини айблашларидан бир неча йил аввал полицияга мурожаат қилиб, қўшни эркак шилқимлик қилганини айтишган. Бироқ уларнинг гапига ҳеч ким ишонмаган, чунки «айбдор» бу пайтда бошқа шаҳарда эканини ҳамма биларди-да.
 
ПСИХОЛОГЛАР АЙБДОРМИ?
Замонамиз олимларининг айтишича, махсус усуллар ёрдамида одамни аслида бўлмаган воқеаларга ишонтириш мумкин. Бунда одам сохта воқеалар чиндан рўй берганига астойдил ишонади ва вақт ўтгани сайин хотираси «ишонарли» тафсилотлар билан бойиб боради.
 
Хўш, ёлғон хотиралар қаердан пайдо бўлади? Мутахассисларнинг айтишича, кўпинча бунга… психологлар ва психоаналитиклар сабабчидир. Психологлар ҳаётимиздаги жами қўрқувлар ва ишкаллар болаликдаги руҳий жароҳатлар асорати эканини таъкидлаб, бизни аслида бўлмаган аламлар ва таҳқирларни эслашга мажбурлашади. Бунинг учун одатда гипноздан фойдаланилади. Бу жараёнда чуқур, яширин хотиралар уйғониши айтилса-да, аслида мияга ёлғон хотиралар сингдирилаётган бўлади. Шунинг учун психологлар ҳамкасбларини бундай усуллардан камроқ фойдаланишга чақришади.
 
Ёлғон хотиралар чин хотиралар каби қай даражада ишончли бўлишини аниқлаш мақсадида психологлар бир қанча тажрибалар ўтказишган. Масалан, икки ярим ой давомида боғча болаларидан бир хил савол – қўлини сичқон тутадиган қопқон қисиб қолган-қолмагини сўралган. Ўн ҳафтадан кейин болаларнинг ярмини ҳеч қандай қопқон бўлмаганига ишонтириб бўлмади.
 
Яна бир тажрибада талабалар қатнашишган. Уларга болаликдаги хотираларни тиклаш билан боғлиқ тажрибада қатнашаётгани айтилиб, учта бўлмаган ва битти бўлмаган – супермаркетда адашиб қолиш ҳақидаги воқеа эслатилди. Орадан бир ҳафта ўтиб, қатнашчилардан ҳар бир воқеани батафсил гапириб бериш сўралди. Қатнашчиларнинг чорак нафари нафақат супермаркет воқеаси эслашди, балки уни тафсилотлар билан бойитишди ҳам.  
 
Ёлғон хотираларга психологларгина эмас, бизга ўз нуқтаи назарини уқтирадиган атрофимиздаги кишилар ва уйқусизлик ҳам айбдор. Буни германиялик мутахассислар исботлашди. Улар қатнашчиларни икки гуруҳга бўлиб, тажриба ўтказишди. Барчага бир қанча сўзларни эслаб қолиш топширилди. Шундан сўнг биринчи гуруҳ ухлашга ётди, иккинчиси эса тунни бедор ўтказди. Эрталаб қатнашчиларга кечаги сўзларга эрталаб қатнашчиларга кечаги сўзларга янгилари қўшилган рўйхат берилди. Буни қарангки, ухламаганлар кўпроқ сўз «эслашди».
Аброр Машарипов тайёрлади.

Категория: BILASIZMI? | Просмотров: 886 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Iyun 2012  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика