Эртага – 6 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 IV саралаш босқичининг 2-турида майдонга тушиш учун Ливан пойтахти Байрут шаҳрига жўнаб кетади. Икки кун аввал терма жамоани Эронга қарши ўйинга Вадим Абрамов олиб чиққан бўлса, Ливандаги учрашув терма жамоага қайта тайин қилинган Миржалол Қосимов учун иккинчи ташрифдаги илк расмий беллашув бўлади.