Yakshanba, 19.05.2024, 22:06:06
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 14
Mehmonlar 14
A'zolar 0

01:05:53
Ислом Каримов Хитой бош вазири ва бош вазир ўринбосари билан музокаралар ўтказди
Ли Кэцян Хитой ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён 20 йил давомида икки томонлама алоқалар шиддат билан ривожланганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Хитой-Ўзбекистон стратегик шериклик муносабатларини ўрнатишда Хитой томони Ўзбекистон томони билан биргаликда ХХР раиси Ху Цзинтао ва Президент Ислом Каримов томонидан қабул қилинган курс бўйича ҳаракат қилади ҳамда иккала давлат муносабатларини янги босқичга кўтаришга кўмаклашади.

Ли Кэцяннинг таъкидлашича, Хитой ва Ўзбекистон Евроосиё минтақасида жойлашган бўлиб, у катта ривожланиш салоҳиятига эга. Шу боис томонлар савдо алоқаларини кенгайтиришлари, талаб ва таклифнинг узоқ муддатли ва барқарор муносабатларини қуришлари, янги йирик ва истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини тасдиқлашлари ва амалга оширишлари керак.

Ислом Каримов Ўзбекистон томони ҳар доим Хитой билан муносабатларнинг ривожланишига алоҳида эътибор бериб келаётганини ва икки томонлама савдони фаол ривожлантириш, инфратузилма объектларининг ўзаро алоқаларига кўмаклашиш, юқори технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, Ўзбекистонга инвестиция қилаётган Хитой корхоналари учун қулайроқ шароитларни яратиш ниятида эканлигини қайд этди. Томонлар гуманитар алмашинувни янада кенгайтиришлари зарур. Ўзбекистон ва Хитой муҳим халқаро масалалар ва минтақавий ҳамкорлик бўйича алоқаларни ва ўзаро келишувни мустаҳкамлаши лозим, дея хабар беради Синьхуа.

Шунингдек, Ислом Каримов ХХР Давлат Кенгаши бош вазири Вэн Цзябао билан ҳам учрашди.

Учрашув чоғида Вэн Цзябао Хитой ва Ўзбекистон ўртасида стратегик шериклик муносабатларининг ўрнатилиши кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун кенг истиқболларни очиб берганини таъкидлади. Хитой барқарор савдо ўсишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон билан алоқалар ва келишувларни кўллаб-қувватлашга тайёр. Шунингдек, Хитой саноат даражасини кўтариш учун Ўзбекистонга ёрдам тақдим этишга ҳам тайёр. Хитой корхоналари саноат паркларини барпо этишда Ўзбекистон билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди, дея қайд этди Вэнь Цзябао.

Шу билан бирга, Вэн Цзябао иккала мамлакатни корхоналарнинг қонуний манфаатларини амалда ҳимоя қилиш учун иккала мамлакат ўртасидаги инвестицияларни рағбатлантириш ва муҳофаза қилиш тўғрисидаги Битимни жиддий тарзда амалга оширишга чақирди.

Ўз навбатида, Ислом Каримов Хитой Марказий Осиёда тинч ривожланишга кўмаклашишда муҳим роль ўйнашини ва Ўзбекистоннинг ишончли шериги эканини айтди. Мамлакатлар икки томонлама форматда ва ШҲТ доирасида унумли ҳамкорликни олиб боряпти.

Ислом Каримов Ўзбекистон кўрсатилган кўмак ва ёрдам учун Хитойдан миннатдор эканини ва Хитойдан ўрганишга ва унинг ривожланиш тажрибасини ўзлаштиришга тайёрлигини билдирди.
Категория: DUNYO HABARLARI | Просмотров: 729 | Добавил: Abdulloh | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Iyun 2012  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика