Dushanba, 20.05.2024, 01:03:08
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 12
Mehmonlar 12
A'zolar 0

13:44:04
Ислом Каримов: фермер нафақат деҳқон, балки иқтисодчи, менежер, агроном, саноатчи бўлиши керак

Шу йил 15 июнь куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.


Ўтган беш йил давомида Сурхондарё вилоятида иқтисодий ўсиш суръатлари ўртача 8,7 фоизни ташкил этди. Саноат соҳасида эса охирги беш йилда ушбу тармоқда ўсиш кўрсаткичи 124,5 фоизни ташкил этди. Қишлоқ хўжалигининг айни шу даврдаги ривожланиш суръатларини таҳлил қилганда, бу борадаги ўсиш 123 фоизни ташкил этганини қайд этиш зарур. Қурилиш, транспорт ва алоқа тармоқлари вилоятда кейинги беш йил мобайнида мос равишда 2,9 ва 2 баробар ўсгани алоҳида диққатга моликдир, деди давлат раҳбари.

Айниқса, иқтисодиётнинг муҳим тармоғи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ҳудудий маҳсулот таркибидаги улуши беш йил давомида 63,9 фоиздан 73,8 фоизга етгани, бу Ўзбекистон бўйича энг юқори кўрсаткич эканига мажлисда Президентимиз томонидан алоҳида урғу берилди.

Кейинги йилларда бунёд этилган йирик саноат корхоналари, ишлаб чиқариш ва коммуникация иншоотлари вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, 525 миллиард сўмлик маблағ сарфланиб, "Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон” темир йўлининг барпо этилгани нафақат Сурхондарё, балки бутун мамлакатимиз, Марказий Осиё миқёсида тарихий аҳамиятга эга бўлган улкан воқеа бўлди, дея қайд этади ЎзА.

Вилоят иқтисодиётига жалб этилаётган инвестициялар ҳақида гапирганда, охирги беш йилда умумий қиймати 70 миллиард 600 миллион сўмлик 18 та йирик лойиҳа амалга оширилгани эътиборга сазовордир. Жумладан, катта истиқболга эга бўлган Хонжиза полиметалл рудалар конининг ишга туширилиши, пахта хомашёсини қайта ишлашга мўлжалланган, лойиҳа қиймати 12 миллион долларга тенг "Шиндонг Спиннинг” корхонаси, вилоятда тайёрланадиган пилла хомашёсини тўлиқ қайта ишлаш бўйича қиймати 1 миллион 500 минг доллар бўлган "Сурхон-Термиз-Силк” корхонаси қурилгани ва бошқа кўплаб лойиҳаларнинг амалга оширилгани ҳудуднинг саноат салоҳиятини оширишда муҳим рол ўйнамоқда.

Сессияда вилоятдаги ютуқлар билан бирга ўз ечимини кутиб турган, ҳанузгача ҳал қилинмасдан келаётган муаммолар ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилди. "Бу ҳақда гапирганда, вилоятда аввало енгил саноат тармоғи ривожланиш ўрнига қолоқликка юз тутиб, саноат таркибида 50,7 фоиздан 43,8 фоизга тушиб қолганини афсус билан айтишга тўғри келади. Вилоятда ишлаб чиқарилаётган пахта толасининг атиги 6,9 фоизи шу ернинг ўзида қайта ишланаётгани албатта талабга жавоб бермайди”, - дея таъкидлади давлат раҳбари.

Ўзбекистонда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида 2007-йилда махсус давлат дастури қабул қилинган эди. Таъкидлаш жоизки, ана шу дастур асосида Сурхондарё вилоятида ҳам катта ишлар амалга оширилмоқда. Буни ўтган беш йил давомида қарийб 60 миллиард сўмлик маблағ ҳисобидан 63 та экскаватор ва булдозер сотиб олиниб, 430 километрдан ортиқ ирригация тармоқлари қурилгани ва реконструксия қилингани, 4 минг километрдан зиёд сув тармоқлари тозалангани ҳам тасдиқлаб турибди. Шулар қаторида Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган 73 миллион долларлик кредит ҳисобидан "Аму-Занг” канали ирригация тизимидаги асосий иншоотлар, жумладан, 3 та насос стансияси реконструксия қилинди. Бундай кенг кўламли ишлар натижасида воҳада 80 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланди ва унумдорлиги оширилди.

2011 йил якунларига кўра, вилоят бўйича пахтачиликда ўртача ҳосилдорлик 29,2 центнерни, ғаллачиликда 48,9 центнерни ташкил этди. Кейинги уч йилда вилоятда пахта ҳосилдорлиги 2-3 центнерга, ғалла ҳосилдорлиги эса 4-5 центнерга ошгани албатта ижобий натижа, буни ҳеч ким инкор этолмайди. Лекин, бу соҳада ажратилган катта-катта маблағларни ўзлаштириш, замонавий техникаларни самарали ишлатиш, магистрал коллекторлар ва ички зовурларни тозалаш масаласида ҳали қилинадиган ишлар жуда кўп эканига сессияда алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакатимиз олдида турган улкан вазифаларни адо этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасини замон талаблари асосида ривожлантириш борасидаги энг муҳим масалалардан бири – бу фермер хўжаликларининг самарадорлигини ошириш билан бевосита боғлиқдир. Бу ҳақда гапирганда, шуни айтиш жоизки, бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 4 минг 800 тадан зиёд фермер хўжалиги мавжуд бўлиб, уларнинг 2 минг 490 таси пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган.

Шуни таъкидлаб айтмоқчиман – Ўзбекистонда бу ҳаракатни янада ривожлантириш, уни янги босқичга кўтариш, қудратли бир ижтимоий кучга айлантириш йўлида давлатимиз ва шахсан ўзим Президент сифатида фермерлик ҳаракатини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрман. Кимки фермерлик ҳаракатига қарши чиқадиган бўлса, бу Президент сиёсатига қарши чиқиш билан баробар, деган сўзларимни бугун такроран айтмоқчиман, деди Ислом Каримов. Лекин, фермерлик ҳаракатига бундай муносабат фермер хўжалигини юритиш, унинг самарадорлигини оширишга доир барча сир-асрорларни чуқур ўзлаштирдик, деб айтишга асос бермаслиги керак.

Ҳозирги вақтда шу масала устида кўп ишлаб, Германия, Голландия, Польша каби давлатларга мутахассис ва фермерларни жўнатиб, уларнинг тажрибасини ўрганиш орқали фермерлик ҳаракатининг самарадорлигини янада ошириш бўйича бугун замоннинг ўзи талаб қилаётган дастур тайёрламоқдамиз, дея таъкидлади Ўзбекистон Президенти.

2011 йилда 65 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилган. Уларнинг 73 фоиздан ортиғи кичик бизнес соҳасига тўғри келади. Айни вақтда, 2011 йил якуни бўйича, вилоятда доимий иш билан банд бўлмаган аҳоли сони 46 минг нафарни ташкил этмоқда.

Баъзи туманларда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлиб қолаётгани ҳақида танқидий фикрлар билдирилди. Бу масалани ечиш йўлларидан бири сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада кучайтириш, фермер хўжаликлари пахтачилик, ғаллачилик ёки боғдорчилик билан чекланиб қолмасдан, ўзи етиштирган маҳсулотни саноат асосида қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширадиган бригадаларни ташкил қилиш, таъминот масалаларини йўлга қўйиш каби фаолият турлари билан ҳам шуғулланиши зарурлигига эътибор қаратилди.

Маълумки, бундан уч йил олдин мамлакатимизда қишлоқ аҳолисининг турмуш маданиятини ошириш, унинг яшаш шароитини шаҳар шароитига яқинлаштириш мақсадида муҳим давлат дастури қабул қилинган эди. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида замонавий янги уй-жойлар қуришга қаратилган бу дастур халқимиз томонидан кенг қўллаб-қувватланди, деди давлатимиз раҳбари.

Бу борада Сурхондарё вилоятида ҳам катта ишлар амалга оширилмоқда. 2009-2011-йилларда қарийб 95,5 миллиард сўм маблағ ҳисобидан янги уй-жойлар барпо этилиб, 1 минг 400 га яқин оила янги уйларга кўчиб киргани бунинг тасдиғидир.

Бу йил Сурхондарё вилояти бўйича 47 минг 446 нафар бола мактабни битирмоқда. Уларнинг 1770 нафари академик лицейларда, 45 минг 676 нафари эса касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттириши кўзда тутилмоқда.

"Бу ҳақда гапирганда, айрим ота-оналар ўртасида ўз фарзандлари, айниқса, қиз болаларга нисбатан мактабни битиргандан кейин ўқиш шарт эмас, турмуш қуришни ўйлаш керак, деган эскича қарашлар ҳали-бери учраб туришини афсус билан айтиб ўтишга тўғри келади. Ваҳоланки, коллежда ўқиб, аниқ касб-ҳунар эгаси бўлиш биринчи навбатда қиз бола учун зарур. Қўлида ҳунари бор қиз бола эртага бировга қарам бўлиб қолмайди, ўз меҳнати, билим ва истеъдоди билан оиласини тебратишга, фарзандларини баркамол инсон этиб тарбиялашга ҳисса қўшади. Бу ўз навбатида ёш оилани моддий ва маънавий жиҳатдан мустаҳкамлашда қандай муҳим аҳамиятга эга эканини кимгадир исботлаб беришнинг ҳожати йўқ”, - деди давлат раҳбари.

Сессияда ташкилий масала ҳам кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов тавсиясига кўра, 2011-йил декабр ойидан буён Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Нормўмин Омонович Чориев вилоят ҳокими этиб сайланди.

Президент Ислом Каримов шу куни Термиз туманидаги "Сурхон сарвари” фермер хўжалиги далаларига ташриф буюриб, фермерлар билан мулоқотда бўлди. Ғалла ўрим-йиғимининг бориши билан қизиқди.

Абдузойир Абдуқодиров раҳбарлик қилаётган мазкур фермер хўжалиги 147 гектар ер майдонига эга. Хўжалик аъзолари бу йил 76 гектар майдонда ғўза парваришламоқда. 71 гектар майдондаги ғаллазорда мўл ҳосил етиштирилди. Давлатга пахта ва ғалла сотиш шартнома мажбуриятларини мунтазам бажариб келаётган хўжаликда ҳосилдорлик йилдан-йилга ошиб бормоқда.

– Ғаллачиликда июнь ойи муҳим палла, миришкорларимиз учун синов ойи ҳисобланади, – деди мамлакатимиз раҳбари. – Бу йил ғаллачилик учун қулай йил бўлди. Ғаллакорларимиз мўлжалдаги ҳосилни тўплади. Галдаги муҳим вазифа етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмасдан, ўз вақтида йиғиштириб олишдан иборат.

– Фақат деҳқончиликнинг ўзи билангина халқни боқиб, фаровонликка эришиб бўлмайди, – деди Президент. – Фермер нафақат деҳқон, балки иқтисодчи, менежер, агроном, саноатчи бўлиши керак. Фермер ўзи етиштирган маҳсулотни ўзи қайта ишлаши, шу орқали қишлоққа саноатни жадал олиб кириши лозим. Ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларини ривожлантириши, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини йўлга қўйиши, аҳоли фаровонлигини оширишга, ёшларни иш билан таъминлашга фаол ҳисса қўшиши лозим.

Давлатимиз раҳбари ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ғўзанинг серҳосил навларини танлаш, ҳосилдорликни ошириш ҳақида тўхталар экан, бугун деҳқончиликни рентабеллик даражаси билан ўлчаш энг тўғри йўл эканини таъкидлади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюриб, офицер ва аскарлар билан мулоқотда бўлди. Хизмат жараёни, ҳарбийларнинг яшаш ва оилавий шароити билан қизиқди.

– Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган ҳарбийлар Ўзбекистоннинг фахри, ишончи ва суянчидир, – деди Президентимиз. – Улар ҳар доим Ватанимиз ҳимоясига шай. Уларнинг доимо ҳушёр ва сезгирлиги туфайли сарҳадларимиз дахлсиз, юртимиз тинч, халқимиз осойишта ҳаёт кечирмоқда. Ҳарбийларнинг ҳам ўз ҳаёти, оиласи, қувончу ташвишлари бор. Улар учун муносиб шарт-шароит яратиб бериш доимий эътиборимизда бўлиши лозим.

Халқимиз мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан янгиланишлар, барча соҳаларда қўлга киритаётган бетимсол ютуқларимиз, эришаётган марраларимиз, бунёдкорлик ишларимиз, турмушимиз фаровонлиги истиқлол туфайли эканини теран англайди. Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, одамлар онгу шууридаги, тафаккуридаги ўзгаришлар ҳам бу ҳақиқатни яққол тасдиқлаб турибди.
Категория: MULOHAZA | Просмотров: 748 | Добавил: bekki | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Iyun 2012  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика