Dushanba, 20.05.2024, 01:48:34
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 14
Mehmonlar 14
A'zolar 0

23:57:34
Депутатлар бюджет интизомини кучайтиришга чақирди

Мамлакатимиз Конституциясида парламентга берилган ваколатларга мувофиқ, депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йилги ва 2012 йил биринчи чорагидаги ижроси бўйича ҳисоботларини кўриб чиқдилар.


Ушбу масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.Азимов маъруза қилди. 

Маърузаларда таъкидландики, кейинги йилларда жаҳон иқтисодиётида юз бераётган салбий ҳолатларга қарамасдан, инқирозга қарши кенг қамровли дастур чоралари кўрилганлиги, шунингдек, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсиясининг изчил амалга оширилаётганлиги туфайли 2011-йилда иқтисодиётнинг барқарор юқори ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий мутаносиблик таъминланди.

2011 йил якунларига кўра, мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти 8,3 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари 6,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,6 фоизга, қурилиш ишлари ҳажмлари 8,1 фоизга, чакана товар айланмаси 16,4 фоизга, пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажмлари 16,1 фоизга ўсди. Маҳсулот экспорт қилувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва экспорт маҳсулотлари тузилмасини диверсификатсия қилиш, маҳсулот сотиш бўйича янги ташқи бозорларни фаол ўзлаштириш 2011-йилда экспорт ҳажмларининг 15,4 фоизга ўсишини, ташқи савдо балансидаги ижобий салдо миқдорининг анча ортиши ҳамда мамлакатимиз олтин-валюта захираларининг кўпайишини таъминлади.

Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта қуроллантириш, уй-жой қурилишини, транспорт ва инфратузилма коммуникацияларини ривожлантириш борасида фаол инвестиция сиёсати олиб борилиши натижасида инвестицияларни ўзлаштириш ҳажмлари 11,2 фоизга кўпайди. 1006 та янги ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилди, 144 та йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ниҳоясига етказилди. "Қишлоқ қурилиш банк” аксиядорлик тижорат банкининг маблағлари ҳисобидан қишлоқ жойларда замонавий лойиҳалар асосида 7400 тага яқин уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Инвестициялардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини муваффақиятли жорий қилиш эвазига қўшимча қиймат солиғи тушумлари 2010-йилга таққослаганда 22 фоизга кўпайди, бу эса мамлакатимизда иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификатсия қилиш борасида олиб борилаётган сиёсатнинг энг муҳим ютуғидир.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш борасида кўрилган чора-тадбирлар унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 2010 йилдаги 52,5 фоиздан 2011 йилда 54 фоизга кўпайишини таъминлади. Барча омиллар ҳисобига аҳолининг реал пул даромадлари 2012 йилга таққослаганда 23,1 фоизга кўпайди.

Иқтисодиётни ривожлантиришга доир кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида Давлат бюджетининг 2011 йилдаги ижроси тасдиқланган параметрларга мувофиқ, шунингдек, иқтисодиётнинг солиқ юкини камайтирган ҳолда ижро этилди. Давлат бюджети ЯИМга нисбатан 0,4 фоиз профицит билан ижро этилди, инфляция даражаси эса белгиланган прогноз кўрсаткичларидан ошмади.

Мамлакатимиз Президентининг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида белгилаган вазифаларни изчил амалга ошириш мамлакатимиз иқтисодиётида жиддий иқтисодий силжишларни таъминлади. Чунончи, жорий йилнинг I чорагида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 7,5 фоизни ташкил этди. Иқтисодий ўсиш саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмларини 6 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни 6,1 фоизга ва хизматлар кўрсатиш ҳажмларини 12,6 фоизга кўпайтириш ҳисобидан таъминланди. Ички талабни янада рағбатлантириш ва аҳолининг харид қувватини ошириш борасида кўрилган чора-тадбирлар чакана товар айланмаси ҳажмларининг – 11 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш – 20,1 фоизга ҳамда аҳолининг жами даромадлари – 26,2 фоизга ўсишини таъминлади.

Биринчи чоракда бюджет ЯИМга нисбатан 0,2 фоиз профицит билан ижро этилди, дея хабар беради Одий Мажлис Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати. 

Бундан ташқари, Қонунчилик палатасининг мажлисида алоҳида таъкидландики, ҳисобот даврида Давлат бюджетини ижро этишда асосий эътибор ижтимоий соҳага, яъни таълим, соғлиқни-сақлаш соҳаларини янада ривожлантиришга, аҳолини мақсадли ижтимоий ҳимоя қилишга, биринчи даражали тўловларни ўз вақтида молиялаштиришга қаратилди.

Савол-жавоблардан сўнг батафсил муҳокама бўлиб ўтди, унда барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи вакиллари сўзга чиқдилар.

Баҳс-мунозаралар чоғида ЎзЛиДеП фракцияси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун яратилган қулай шароитлар ва берилган солиқ имтиёзларига эътиборни қаратдилар. Хусусан, ягона солиқ тўлови ставкасининг 7 фоиздан 6 фоизга туширилиши бюджет тушумларининг камайишига олиб келгани йўқ, аксинча, солиқ солинадиган базанинг кенгайтирилиши ҳисобига бюджет тушумлари ўтган йилга таққосланганда 31,4 фоизга ўсганлигини алоҳида таъкидладилар. Шу билан бир қаторда жойларда қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятини кучайтириш учун шароитларни янада такомиллаштиришга, фермер хўжаликлари фаолиятини рағбатлантиришга, бу хўжаликлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишга қаратилган талабларини бажаришга доир таклифлар билдирилди. Корхоналарда ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган харажатларни қисқартириш, қишлоқ жойларга замонавий мини-технологияларни жалб этиш масалаларига эътиборни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

ЎзХДП фракцияси депутатлари Давлат бюджетининг ижтимоий соҳага йўналтирилганлигини, чунончи харажатларнинг 58 фоизи айнан шу соҳага ва аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга сарфланаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Қабул қилинган Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг амалга оширилиши 2011 йилда бир миллионга яқин янги иш ўринларини ташкил этиш имконини берди, шундан 68 фоизи қишлоқ жойларига тўғри келади. Шунингдек, "Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурини амалга оширишга жорий йилнинг биринчи чорагида барча молиялаштириш манбаларидан 271 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Шу билан бирга ЎзХДП фракцияси вакиллари бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш орқали аҳолининг ижтимоий кам таъминланган қатламларини манзилли қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” ДП фракцияси депутатлари оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган ва яқиндагина қабул қилинган қонунларнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигига эътиборни қаратдилар. Ички бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш учун ажратилаётган маблағларни самарали сарфлаш муҳимлиги таъкидланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон "Миллий тикланиш” ДП фракцияси депутатлари маҳаллий бюджетлардан ажратилаётган маблағларнинг сарфланиши устидан депутатлик назоратини кучайтиришга даъват этдилар. Шунингдек, туристик фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш орқали туризм соҳасини ҳамда маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини кўпайтиришга олиб келувчи кичик шаҳарлар ва этник маданий марказларни ривожлантириш масаласига алоҳида урғу берилди.

Ўзбекистон "Адолат” СДП фракцияси аъзолари бюджетда ғазначилик бошқаруви тизимининг жорий этилиши туфайли эришилган ижобий натижаларнинг муҳимлигини таъкидладилар. Инноватсияларга асосланган иқтисодиётни модернизация қилиш бюджет маблағларини сарфлашнинг муҳим йўналиши бўлиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Бунда депутатлар қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш учун маблағлар ажратиш зарурлигига эътиборни қаратдилар.

Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи аъзолари атроф-муҳитни муҳофаза қилишни молиялаштириш ҳажмларининг ҳар йили ошиб бораётганлигини алоҳида таъкидладилар. Чунончи, агар 2010 йилда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга Давлат бюджетидан 48,9 миллиард сўм ажратилган бўлса, 2011 йилда бу кўрсаткич 84,2 миллиард сўмни ташкил этди. Айни бир вақтнинг ўзида Экологик ҳаракатдан сайланган депутатлар табиатни муҳофаза қилиш ва турар жой мавзеларини ободонлаштиришга, шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқлар инфратузилмасини яратишга ажратиладиган бюджет маблағларини самарали ўзлаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

Шунингдек, депутатлар бюджет интизомига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлиги ҳақида фикр билдирдилар. Ҳукуматга бюджетнинг даромад қисми сифатли ижро этилишига салбий таъсир этувчи омилларга, чунончи, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича боқимандалик, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликнинг аҳволига алоҳида эътибор қаратиш таклиф этилди.

Депутатлар Давлат бюджети бўйича ҳисоботлар юзасидан тегишли вазирликлар ва идораларнинг вакилларига кўплаб саволлар беришди.

Масалалар атрофлича муҳокама этилганидан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йилги ва 2012 йил биринчи чорагидаги ижроси бўйича ҳисоботларни тасдиқлади.

Муҳокама якунларига кўра, Қонунчилик палатасининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Категория: MULOHAZA | Просмотров: 750 | Добавил: bekki | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Iyun 2012  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика