Инсон туйғулари орасида энг нозиги муҳаббат бўлса керак. Қалбга сўроқсиз кириб, уни жумбушга келтирадиган бу туйғудан шоирлар илҳомланиб шеър ёзган бўлса, бастакорлар мусиқа оламида сайр қилган. Биз эса «Махсус репортаж» орқали санъат олами вакилларидан биргина саволга жавоб олмоқчимиз: биринчи муҳаббат абадийми?