Yakshanba, 19.05.2024, 15:09:58
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 9
Mehmonlar 9
A'zolar 0

12:30:03
Birinchi muhabbat abadiymi yohud honandalar nazarida muhabbat
Инсон туйғулари орасида энг нозиги муҳаббат бўлса керак. Қалбга сўроқсиз кириб, уни жумбушга келтирадиган бу туйғудан шоирлар илҳомланиб шеър ёзган бўлса, бастакорлар мусиқа оламида сайр қилган. Биз эса «Махсус репортаж» орқали санъат олами вакилларидан биргина саволга жавоб олмоқчимиз: биринчи муҳаббат абадийми?

Иккинчи муҳаббат

Анвар САНАЕВ, хонанда: — Инсон биринчи муҳаббатига эришса-эришмаса, у юракнинг туб-тубида, ҳар қандай шароит ва вазиятда абадий сақланиб қолади. Шахсан ўзим биринчи эмас, иккинчи муҳаббатимга уйланганман.


«Севгимга эришдим!»


Фаррух КОМИЛОВ, хонанда: — Мен ишонч билан ва ҳеч иккиланмасдан айта оламан: биринчи муҳаббат абадий! Ўзим ҳам севгисига эришганларданман!


Алдамчи туйғулар


Раъно ШОДИЕВА, актриса: — Менинг назаримда, муҳаббат бобидаги илк туйғулар алдамчи бўлади. Сабаби,  инсон илк бор муҳаббатини ёшлигида, ҳеч нимани тушунмайдиган, фақат ҳиссиётга берилиб юрган кезларида учратади. Ақл кириб, катта ҳаётга қадам қўйгани сайин ўша ҳис-туйғуларнинг аслида қандай эканлигини тушуниб етади. Шунинг учун менинг фикрим шундай: биринчи муҳаббат абадий эмас!


«Абадий эмас, эсда қоларли»


Шаҳноз, бастакор, шоира, хонанда: — Менимча, биринчи муҳаббат абадий эмас, эсда қоларли бўлади. Сабаби, биз ўсиб улғаяётган муҳитда ота-онанинг кўзига тик қараб, «фалончи менинг илк муҳаббатим, унга уйланаман ёки турмушга чиқаман», деб ҳамма ҳам айтолмайди. Шунинг учун кўпчиликнинг илк севгиси армонга айланган бўлиши ҳам мумкин.

Мактаб даври хотираси


Достон УБАЙДУЛЛАЕВ: — Ҳамма ҳам илк севгилисига етиша олмайди. Мен илк муҳаббатимни мактаб даврида учратганман. Ўшандаги туйғуни севги деб бўладими ёки йўқ, билмадим-у, лекин  ҳақиқий муҳаббтим — рафиқам!



«Ҳақиқий севишганлар бир-бирига етишолмайди»


Ҳилола ҲАМИДОВА, хонанда: — Бир гап бор: «Ҳақиқий севишганлар бир-бирига етишолмайди». Мен бу фикрга тўлақонли қўшиламан. Севишганлар бир-бирига етишолмаса, уларнинг муҳаббати абадий бўлади.


«Ҳаммаси ўз қўлимизда!»


Илҳом ФАРМОНОВ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: — Биринчи муҳаббат абадий бўлади. Севгисини асраб, унга бутун умр ҳамроҳ бўлиш инсоннинг ўз қўлида. Инсоний туйғуларни ҳаётнинг ҳар бир синовидан асрай билишимиз керак.


Бир умрлик хотира 


Нилуфар САИДОВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: — Биринчи муҳаббат бемаъни ва ноўринки, у юракда ўчмас из қолдиради. Инсонга ортиқчалик қиладиган вақтда келган муҳаббатни ўша пайтдаги ақлимиз ёки ақлсизлигимиз туфайли топамиз, ё йўқотамиз. Аммо илк севгининг яна бир жиҳати борки, уни абадиятга сақлаб қолмаган тақдиримизда ҳам бутун умр эслаб юрамиз.
Категория: SEVGI | Просмотров: 1011 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Теги: Birinchi muhabbat abadiymi yohud ho | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Iyul 2011  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика