Dushanba, 25.11.2024, 13:38:47
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 39
Mehmonlar 39
A'zolar 0

13:40:24
Зўрландим...Энди орзуларимни зўрлашмоқда.
Одам шоу-бизнесдан бўлмаса, номерингизни топиш анча қийин кечар экан-деб гап бошлади "Якшанба мухлис минбари"га чиқишни истаган қиз.

Бир қалтисроқ мавзу билан мурожаат қилмоқдаман. 19 ёшда эдим,  ишдан қайтаётганимда 4  маст ўсмирлар мени мошинага босиб, шахар чеккасига олиб бориб, зўрлашган. Улар бегона эмас, нариги махалламиздаги йигитлар эди. Уларку судланишдиям, хали чиқишадиям, мен эса умрбод судланадигандек бўлиб қолдим.

Суддаям, кейинам ва хозир хам хаммасида мени айблашди. Шўх қиз, ярим кечаси қайтади, бетга чопар, оғзи шалоқ бало баттар.... (хўрсинади). Бу воқеадан кейин аввалги характеримдан асар хам қолмади. Шаддод қиз эдим, бетга чопар эмас, биров қаттиқ гапирса жим турмасдим, йигитларниям шартта гап билан ўчирардим.
 Шўх бўлганим билан ёмон йўлга юрганим йўқку. Ярим кечасига келсак, ошхонада ишлардим, эрталабга масаллиқларни тайёрлаб кетиш керакку, бу анча вақтни олади, натижада ярим кечгача қолиб кетардик. Лекин таксида қайтардиму, махалладан нақ эшигим тагигача такси олиб киролмасди, тор кўча ва хоказо. Нари борса 200-300 метрлик ичкарига кирилади, лекин ўзимни махаллам деб қўрқмасдим, характерим хам кучли бўлганига хаммаям ишонарди.

Энди хозир гапириш бефойда хаммасини, бўлар иш бўлди. Агар ўша судда йигитларни оналари шанғиллаб бузуқ деганидек бўлганимда, экспертиза хулосаси билан воқеа содир бўлгунча бокира бўлганим тасдиқланмасдику.

Совчилар кела бошлаганида.... Уйдагиларимга яширтирмадим. Тўғрисини айтаверасизлар деган қарорга келинди. Уйланмаган йигитлардан совчилар келарди...
Кейин эса албатта йўқ бўлади.
Шулардан бири, уйланиб бўлгач, бир йил ўтар ўтмас менга иккинчи хотинликни таклиф қилди, ахмоқ. Йўқ десам, ха нимангам бор, кимам сани хотин қиларди?- дейди.

Хам жабр кўр, хам айбдорсан, қани хақиқат?- деб, додлаб йиғлаган кунларим бўлди. Махаллада яшашни ўзи бўлмайди, эх.... Икки йил уйга қамалиб яшабман ўзиям. Аввалги шадддодлигим синганди. Алам қиларли жойи хам шунда. Халигача бирон нима бўлса, ёки уйдагилар билан урушгудек бўлсам, ўзинг айбдорсан, ярим кечаси келиш, йигитлар билан олишиб, бетга чопиш натижаси дейишлигисига чидолмайман. Нима қилишим керак? Одамманку, характерим кучли бўлган бўлса, тилимни бермаган бўлсам, мани зўрлаш керакмиди?
Биров сўкса, индамай ўтиб кетаверишим керакмиди?

Яқин яқиндан яна ишга чиқдим.  Янги ошпаз йигит келганди. Шу билан хазил хузул билан, ёқтиришиб қолгандек бўлдик. Ишхонада хамма билади, уям билсаям илтифот кўрсатаверди. Совчи қўяман деди бир кун. Мени мавзуим очилмаганди у билан хечам. Шунчаки уйдагиларингиз исташмайди дедим холос. У эса, бу мени муаммоим деди. Атиги 6 ой таниш бўлишимизга қарамай, қаттиқ севишини шу кун айтди. Шундоғам сезардиму, лекин уйланадиган даражада деб ўйламасдим.

Уйдагилари дарров кела қолмади албатта. Уйи роса тўполон бўлганидан хабарни ишхонамиздагилар сирлашиб айтишди. Орада ишга келмай қолган кунлариям бўлди, мен йўқлигимда ота онаси ва яна кимларидир келиб мани излаганидан хабар топдим. Хуллас, уларни нияти мени келин қилиш эмасди.
Орадан кўп ўтмай уларни кўндирибди.

Уйимизга келганида кўрсангиз эди, зўўрға саломлашиб, энсалигисини очиқчасига қотириб гаплашишди. Кейин шарт қўйишди, холатингизни инобатга олиб, тўй қилмаймиз, никохдан масжиддан ўтишади, загсдан қоғозни олишадию бўлди. Тўй қилиб бермаймиз, лекин келин хамма сарпаси билан келиб, 3 хонани тўлдирсин дейишибди.

Билмадим балки ношукурман, лекин нима учун оқ кўйлак киймай эрга тегишим керак? Бу болалигимдан орзуимку. Мен хам юзим ёруғ бўлиб турмушга чиқишни хохлайман, турмуш ўртоғим хам тўй билан уйланмайдими? У-ку менга билдирмай индамаяпти, лекин ичидан қириндиси чиқаётганини кўряпманку. Кайфияти тушган, муносабати хам совигандегу лекин севганигами худди "одолжение" қилиб уйланаётганлек.

Маниям тушунадиган одам нега топилмас экан дейман. Мени зўрлашган бўлса нимага орзуларимниям бошқалар зўрлашига рози бўлишим керак? Хозирча хали фотиха куни хам белгиланилмади, лекин...агар тўй қилишмаса рози бўлмайман шекил деб ўйланиб қолдим. 
Бир ёқда орзуларим, бошқа ёқда худди ўлиб тургандек тез эрга тегволишдек, яна бошқаси бир умр кейин оиласи билан юзимга солиши аниқ... Униям орзулари барбод бўлади тўйсиз уйланса. Рози бўлмасам худди эрсиз қолиб кетадигандек уйдагиларим хар куни юзимни очирмаяпти.

Мана шу мавзуни сайтингизда олиб чиқиб жавобини изласак дегандим.
Категория: MULOHAZA | Просмотров: 841 | Добавил: bekki | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
Admin Спам
20
06.2012
xa xammaga ollox borku sini wu xolatga olib kelllganlarni olljajosini bersin
Shahzodbek_Dok Спам
19
06.2012
Man Sizga Aytishim Mumkin Xozirda Davolanishni Yo'llari Juda Ko'p Qizlik Xolatingizni Qaytarsangiz Bo'ladi Albatta,Hali Oila Qursangiz Farzandlik Bo'lib Ham Ketasiz.Hammasi Yaxshi Bo'ladi ...
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2012  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика