Бошқа танловлардаги каби Zor-Zor STAR лойиҳасида ҳам қатъий қоидалар мавжуд бўлиб, уларга сўзсиз амал қилиш ташкилотчиларга ҳам, иштирокчиларга ҳам тааллуқлидир.
Мусиқий реалити-шоу формати барча иштирокчилар учун бир хил шарт-шароитларни назарда тутади, шу билан бирга бўлғуси юлдузларга лойиҳа маъмуриятининг рухсатисиз ташқи олам билан алоқани чекланиш талаби ҳам қўйилади.
Хусусан, иштирокчиларга ҳар қандай алоқа воситасидан фойдаланиш қатъий тақиқланган. Бунинг бир нечта сабаблари бор, албатта, уларнинг энг асосийси – бу концертга қадар бўлғуси чиқишларнинг тафсилотларини ошкор этиш ҳамда овоз бериш пайтида рақиблар орасида устунликка эга бўлишнинг олдини олишдан иборат.
Афсуски, ушбу қоида Нурали Шукруллаев томонидан қўпол равишда бузилди.
Маълум бўлишича, у лойиҳада қатнашиш даврида фаол тарзда мобил телефондан фойдаланган, шунингдек ўзбошимчалик билан лойиҳадан чиқиб-келиб турган. Шу муносабат билан ташкилотчилар томонидан бир овоздан Нуралини Zor-Zor STAR лойиҳасида қатнашишдан четлатиш ҳақида қарор қабул қилинди.
|