Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 118 Mehmonlar 118 A'zolar 0 |
|
| | |
|
Главная » 2012 » Mart » 16 » Жеймс Кэмерон сув остига тушиш рекордини ўрнатди (видео)
15:24:42 Жеймс Кэмерон сув остига тушиш рекордини ўрнатди (видео) |
Бир неча кун олдин машҳур режиссёр махсус қурилган бир ўринли аппаратда 8166 метр чуқурликдаги сув остига тушди. Яқин ҳафталар ичида у сайёрадаги энг чуқур нуқтани Мариан чуқурлигига тушишни режалаштирган. Унга одамлар фақат бир марта, 52 йил олдин тушишган. 2012 йилнинг 6 март куни Жеймс Кэмерон Deepsea Challenge лойиҳаси доирасида Папуа-Янги Гвинея яқинида якка сув остига тушиш рекордини ўрнатди.
Бу Мариан чуқурлигининг тубига етиши керак бўлган Deepsea Challenger ноёб бир ўринли батискафи учун ҳал қилувчи синов бўлди. Унинг энг чуқур нуқтаси, яъни Челленжер тубсизлиги денгиз сатҳидан 10 994 метр пастда жойлашган (2011 йилги ўлчовлар бўйича).
Deepsea Challenger аппаратини яратишга саккиз йил кетди. Ушбу автоном батискаф баландлиги 7,3 метр ва вазни 10,7 тонна келадиган вертикал капсула кўринишида.
Сув ости машинасининг пастки қисмида сферик шаклдаги яшаш бўлими жойлашган. Унинг ички диаметри 109 см га тенг, пўлат деворларнинг қалинлиги эса 6,4 см ни ташкил этади.
Синовлар давомида ушбу сфера ҳар сантиметр квадратга 1160 кг босим билан текшириб кўрилди. Бу океан тубида эришилган кўрсаткичдан юқорироқ.
Режиссёр нафафат янги рекордни ўрнатмоқчи, балки йўл-йўлакай бир қатор илмий саволларга, хусусан Мариан чуқурлигида балиқлар борлиги ҳақида саволга ҳам жавоб бермоқчи.
[video][/video]
|
Категория: VIDEO YANGILIKLAR |
Просмотров: 801 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|