Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 113 Mehmonlar 113 A'zolar 0 |
|
| | |
|
07:21:56 Жаҳон чемпионатига чиқишнинг яна 3 та йўли бор |
Лекин оз бўлсада, ҳали ҳам имконият бор. Энди барча масала охирги турда киритиладиган голларнинг сонига боғлиқ бўлиши мумкин. Назарий жиҳатдан Ж.Корея ҳали мундиал масаласини расман ҳал қилмади. Худди шундай Эрон термасига ҳам яна камида бир очко керак. Ўзбекистон жамоаси эса йирик ҳисобдаги ғалаба билан ўз мушкулини осон қилиши мумкин.
Охирги турда Корея ва Эрон термаси қабул қилади. Бу ўйиндаги дуранг уларнинг ҳар иккисига ҳам етарли бўлиши мумкин. Бироқ бу Эрон учун қалтис ҳисоб, шунинг учун улар имкон қадар ғалабага умид қилиши турган гап, Кореяга эса ўз майдонида мағлубиятга учраш, ҳам ярашмайди, ҳам қониқтирмайди. Чунки ҳар икки ҳолатда ҳам Ўзбекистон термасининг улардан бирини тўплар нисбатига кўра ортда қолдириш эҳтимоли бор.
Демак, биз учун энг яхши вариант Кореянинг ғалаба қозонгани шунда Қатарни истлаган ҳисоб билан мағлубиятга учратиб, гуруҳда иккинчи ўрин билан Бразилияга йўл оламиз. Агар дуранг қайд этилса, биз Қатар термасини Тошкентда камида 5:0 ҳисобида таслим қилишимиз керак бўлади. Шунда Эрон билан очколар тенглашади ва биз тўплар нисбатига кўра иккинчи ўринни эгаллаймиз. Агар Эрон ғалаба қозонгудек бўлса, унда биз Қатар дарвозасига янада кўпроқ, 6та жавобсиз тўп киритиш лозим бўлади. Шунда мундиалга Эрон ва Ўзбекистон боради.
1-вариант
Ўзбекистон - Қатар - 1:0 Корея - Эрон - 1:0
1. | Ж.Корея | 8 | + 8 | 17 | 2. | Ўзбекистон | 8 | + 2 | 14 | 3. | Эрон | 8 | + 4 | 13 |
2-вариант
Ўзбекистон - Қатар - 5:0 Корея - Эрон - 0:0
1. | Ж.Корея | 8 | + 7 | 15 | 2. | Ўзбекистон | 8 | + 6 | 14 | 3. | Эрон | 8 | + 5 | 14 |
3-вариант
Ўзбекистон - Қатар - 6:0 Корея - Эрон - 0:1
1. | Эрон | 8 | + 6 | 16 | 2. | Ўзбекистон | 8 | + 7 | 14 | 3. | Ж.Корея | 8 | + 6 | 14 |
Бизнинг тахминимизча, Корея ва Эрон ўртасидаги учрашувда катта эҳтимол билан дуранг қайд этилади. Шунда буёғи бизнинг Қатар билан қандай муомала қилишимизга боғлиқ бўлиб қолади. Қатар учун эса қандай ҳисоб билан ютқазишнинг фарқи йўқ. Демак, қаловини топиб қорни ёғдириб олсак кифоя! Оқ йўл!
Ҳозирча реал жадвал билан ташининг:
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ўйин | Ғалаба | Дуранг | Мағлубият | Т-Н | Очко |
---|
1 | Жанубий Корея | 7 | 4 | 2 | 1 | 13-6 | 14 | 2 | Эрон | 7 | 4 | 1 | 2 | 7-2 | 13 | 3 | Ўзбекистон | 7 | 3 | 2 | 2 | 6-5 | 11 | 4 | Қатар | 7 | 2 | 1 | 4 | 4-8 | 7 | 5 | Ливан | 8 | 1 | 2 | 5 | 3-12 | 5 |
|
Категория: SPORT YANGILIKLARI |
Просмотров: 769 |
Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|