Кеча Россия чемпионатининг 41-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Эътиборилиси, Санк-Петербургнинг "Зенит" клуби ўз тарихида учинчи бор, қаторасига иккинчи бор чемпионликни қўлга киритди.
Кеча "Зенит" "Динамо"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Шундай қилиб, уларнинг ҳисобидаги очколар сони 84тага етди ва энг яқин таъқибчи - "Динамо"дан 15 очкога ўзиб кетишга эришди. Шу тариқа "Зенит" муддатидан уч тур илгари чемпионликни қўлга киритди.
Зенит – Динамо 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 1:0 - Широков (30), 2:0 - Кержаков (36, пенальти), 2:1 - Епуряну (43).
Зенит: Малафеев, Анюков, Губочан, Ломбертс, Кришито, Денисов, Зирянов, Широков, В.Бистров (Семак, 62), Аршавин (Файзулин, 81), Кержаков (Канунников, 88).
Динамо: Шунин, Фернандес (Шитов, 20), Епуряну, Рыков, Уилкшир, Нобоа (Воронин, 77), Семшов, Самедов, Мисимович, Жуджак (Кокорин, 63), Кураньи.
Огоҳлантиришлар: Жуджак (35), Кришито (40), Зырянов (45), Губочан (52), Епуряну (53), Рыков (68).
Четлатиш: Зирянов (55).