Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 48 Mehmonlar 48 A'zolar 0 |
|
| | |
|
20:57:04 YEVRO 2012 NAFASI: SAKKIZOYOQ PAUL IZOSHLARI |
Зообашоратчилар. ЖЧ-2010 нафақат Испания термасининг ғалабаси, балки Пауль лақабли саккизоёқнинг тўғри башоратлари билан ҳам ёдда қолганди. Зеро, жонивор нақ 8та (!) учрашув натижасини тўғри топиш асносида чексиз машҳурликка эришди, жаҳон кубогининг нусхаси билан тақдирланди. Бироқ ЖЧ-2010нинг бош башоратчиси Евро-2012га етиб келолмади. У 2010 йилнинг 26 октябрь куни Германиянинг Оберхаузен шаҳридаги «Денгиз ҳаёти маркази» аквариумида ўлди. Лекин унинг ишини давом эттиришга даъвогар зоодўстлари етарли. СаккизоёҚ - Павлик
Иш жойи. Алушта, Қрим
Умумий тавсиф. Саккизоёқ - бош-оёқли моллюскалар орасида энг машҳур жонивор. Унинг бош мияси яхши ривожланган - умуртқасиз жониворлар орасида энг фаоли. Саккизоёқларнинг айрим турлари заҳарли бўлади. Жонивор тутқунликда ўртача олганда, бир неча ойгина яшайди, холос. Лекин яхши шароитларда 3 йилгача тирик қолиши мумкин.
Индивидуал тавсиф. 3 ойлик саккизоёқ Алуштага ўтган йили Сингапурдан олиб келинган. Ҳозиргача «Шахтёр» (Донецк)нинг ЧЛ-2010|2011да «Барселона» билан сафар ўйинида муваффақиятсиз ўйнаши (1:5)ни тўғри тахмин қилди. Бироқ кейинчалик хатога йўл қўйди. Яъни «кончилар»нинг жавоб баҳсида ғалаба қозонишлари ҳақида фол очиб, адашди.
Павлик 800 литрли аквариумда яшамоқда. Шароитлари ёмон эмас: қўнимгоҳига океан тузи билан бойитилган тозаланган сув қуйилган. Умуман олганда, Павлик собиқ иттифоқ ҳудудида ўз тури бўйича ягона ҳисобланади.
Евродаги фаолияти. Пластик идишларнинг рангли қопқоқларига қараб, ўйинлар ғолибини тахмин қилади. Айтиш жоиз, Павликни узоқ вақт давомида шуғуллантиришди. Яъни у турган аквариумга егулик солинган ва қопқоғи бекитилган пластик идишлар ташлашди. Жонивор эса улардан ўзига ёққанини танлаб, мустақил очишни ўрганди. Саккизкузан - Фред
Иш жойи. Харьков, Украина
Умумий тавсиф. Кузан - бу сувсарлар оиласига мансуб сут эмизувчи жонивор. Урғочи кузаннинг узунлиги 50 сантиметргача етади. 2000 йил аввал Жанубий Америкада пайдо бўлган ва узоқ вақт мушуклар ролини бажарган. Табиатда якка тартибда кун кўради. Йиртқич. 12-15 йил яшайди.
Индивидуал тавсиф. Фред 3 ёшда, асл «харьковлик» (ҳайвонот боғида туғилган, ёш табиатшунослар уйида тарбияланган). Лақаби «фретка» (хонакилашган саккизкузанларни шундай дейишади) сўзидан олинган. Характери - чиқишувчан (Фред бутун ҳаётини ёш болакайлар даврисида ўтказган). Ҳозирча битта нарсани тахмин қилди: Харьковга кўпмингли фанатлар армияси (200 минг) ташриф буюришини.
Евродаги фаолияти. Ўйин бўладиган кунлари ёқимтой ҳайвончани «Лимузин»да фан-ҳудудга келтиришади. Унга гўзал қизлар ҳамроҳлик қилишади. Кейин иш бошланади. Фред 15 дақиқа ичида рақиб жамоалар мамлакатлари байроқлари осилган ва ичига ширинлик солинган 2та қутидан бирини танлаши лозим. Фреднинг йиртқич эканлигини ҳисобга олган ҳолда ширинлик олдига мол гўшти ҳам қўйилади. Кузан ҳам чемпионат стартигача етарлича машқ қилди: белгиланган вақтда танлашни ўрганди, қолаверса, телевизор орқали футбол ўйинларини томоша ҳам қилди.
ЧўчҚа - Фолбин
Иш жойи. Киев. Украина
Умумий тавсиф. Уй чўчқаси - тўнғизнинг бир тури, мутлақо хонакилашган. Чунончи, ит ёки мушукдан кўра, тезроқ қўлга ўрганади.
Индивидуал тавсиф. Фолбиннинг оғирлиги - 380 кг. Киев шаҳри маъмурияти раҳбари Александр Попов унга шундай таъриф берди: «Фолбин чинакам украин тўнғизи, паҳлавон чўчқа!» Айтишларича, Фолбин футболга бефарқ эмас экан. У ҳатто тўп тепишни ҳам билади! Украина чемпионатидаги ўйинлардан бирининг натижасини тўғри башорат қилиб эътиборга тушган. Умуман, Фолбин Евро-2012нинг Украинадаги расмий башоратчиси мақомига эга.
Евродаги фаолияти. Тўнғиз бир ой давомида Крешатикда фанатлар учун ажратилган ҳудудда, махсус оғилда яшайди. Турнир давомида ҳар куни соат 16:00да 2та охурга солинган егуликни танлаш асносида ўйинлар натижасини башорат қилади. Айтганча, Фолбин евро старти арафасида маълум муддат парҳез тутди (фақат маккажўхори таёқчасини еди). Бундан кўзланган мақсад - танлов вақтида иккиланиб қолмаслигини таъминлаш. УрҒочи Фил - читта
Иш жойи. Краков, Польша
Умумий тавсиф. Фил - ерда яшайдиган энг йирик сут эмизувчи (оғирлиги бўйича қайд этилган расмий рекорд 12 тоннага тенг). Инсонга тез ўрганади. Катта фил тутқунликда кунига 30 кг. хашак, 10 кг. сабзавот ва 10 кг. нон ейди. Ҳаво ҳароратига қараб, 100дан 300 литргача сув ичади. Аксарият инсонларда бўлгани каби филларда ҳам ширинликка нисбатан ўзгача меҳр бор.
Индивидуал тавсиф. Читта 33 ёшда. У Краков ҳайвонот боғида ўтказилган, Евро вақтида башоратчилик билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус танловда ғолиб чиқди. Урғочи филга тўтиқуш ва эшак рақобат кўрсатди. Лекин «Челси» ва «Бавария» ўртасидаги ЧЛ финали натижасини тўғри топгани Читтага қўл келди. Шундан сўнг уни Евро-2012нинг Польшадаги расмий башоратчиси сифатида эътироф этишди.
Евродаги фаолияти. Читта ҳам стандарт тизимда ишлайди. Яъни 2та идишнинг биридан озиқланади. Табиийки, уларга рақиб жамоалар байроқлари осиб қўйилади.
|
Категория: SPORT YANGILIKLARI |
Просмотров: 795 |
Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|