Антенна билан қўшиб ҳисоблаганда телеминоранинг баландлиги 634 метрни
ташкил этади. Шундай қилиб, у Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги 600 метрли
телеминорадан ўзиб кетди.
Янги телеминоранинг очилиш маросими 22 майга мўлжалланган. Апрелдан
бошлаб FM-диапазонида радиотўлқинларни узатиш йўлга қўйилади,
телеканаллар эса келгуси йилгача кутиб туришларига тўғри келади.
Токио телеминораси қурилиши 2008 йилда бошланган бўлиб, унда 580 минг
киши қатнашган. Қурилиш ишларига 812 миллион доллар сарфланган.
Лекин Япония пойтахтидаги янги телеминора дунёдаги энг баланд бино
эмас. Бу борада етакчилик Дубайдаги Бурж-Халифага тегишли: унинг
узунлиги 826 метрга тенг.