ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ
БАЁНОТИГА КЎРА, "МТС-ЎЗБЕКИСТОН" БОШ ДИРЕКТОРИ БЕҲЗОД АҲМЕДОВ МТС
ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ "ҚАНОТЛАРИ" ОСТИДА! ЕРЕВАНДА УЧРАШИБ, ЯШИРИНЧА МОСКВАГА
УЧИБ КЕЛИШГАН "ИККОВЛОН" ТЕРГОВДА ҚАТНАШМАСЛИКДАН УМИДВОР! *** "ЧУЧВАРАНИ ХОМ САНАШ" НАҚЛИ ҲАМ БОРЛИГИНИ НАҲОТ УНУТИШГАН БЎЛИШСА!? ЖИНОЯТ ЖАЗОСИЗ ҚОЛАРМИДИ?! *** ҚОЧГАН
ҚОЧИБ ҚОЛДИ..."ЎЗДУНРОБИТА"НИНГ РАҲБАРЛИК ВАЗИФАСИНИ ВАҚТИНЧАЛИК
БОШҚАРАЁТГАН РАДИК ДАУТОВ ВА МОЛИЯВИЙ РАҲБАРИ ТЕМИРМАЛИК АЛИМОВЛАР
ЭСА ҲИБСГА ОЛИНДИ.
Кўза кундамас, кунида синади деб бежизга айтмаса керак.
Катта бизнеслар, катта муносабатлар ортида аслида катта муаммолар ётади деб
айтганди бир кўпни кўрган одам. Ҳақ гапни айтган экан. "МТС-Ўзбекистон” уяли алоқа компаниясига дахлдор жиддий
маълумотлар унинг нуфузини аллақачон чиришига "хизмат” қилишни бошлади!
Бош прокуратура баёнотига кўра, компания фаолиятига
дохил жиноят иши олиб борилиши натижасида қонунларнинг қўпол тарзда бузилиши,
пулларни "ювиш”, фойдани бекитиш, лицензиясиз равишда иш юритиш, солиқларни
тўлашдан бош тортиш кабилар аниқланган...
|