Шимолий Америкада миллий хоккей лигасининг яна бир ўйинчиси вафот этди. "Нэшвилл” клубингинг аъзоси Уэйд Беляк 31 август куни ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилган. Ўлим сабаблари маълум қилинмаяпти. Полиция қотиллик ҳақидаги тахминларни инкор этмоқда.
"Барчамиз бор имкониятларини лигамизнинг шарафи учун сарфарбар этган сафдошимиз Уэйд Белякнинг вафотидан қаттиқ қайғудамиз ва унинг яқинлдарига чуқур ҳамдардлик билдирамиз” деб МХЛ расмий сайти лига комиссари Гэри Бэтменнинг гапларидан иқтибос келтиради.
Уэйд Беляк 1976 йилда Канадада туғилган, 1994 йилдан Квебек” клубида ўйнай бошлаган, кейинчалик "Колорадо”га ўтган эди. Ўз фаолияти давомида у "Калгари”, "Торонто”, "Флорида” сингари клубларда ҳам ўйнаган. У "Нэшвилл”га 2008 йилда ўтган ва шу йилнинг март ойида ўз карьерасини тез орада тугатишини маълум қилганди.
Бироз аввал МХЛнинг яна икки нафар хоккейчиси вафот этганди. Августнинг ўрталарида "Виннипега” ўйинчиси Рик Рипьен дунёдан ўтган. Унинг жасадини ҳам ўз квартирасидан топишган. Полиция мазкур форварднинг ҳам ўлими сабабларини ошкор этмаган.
Май ойида эса, "Рейнджерс” ҳужумчиси Дерек Бугардни ҳам Миннеаполисдаги уйидан шу алфозда топишган. Жасадни ёриб кўриш натижасида унинг шахсий эҳтиётсизлик оқибатида ўлим топгани ойдинлашган. У катта миқдордаги спирли ичимликка ўтир оғриқ қолдирувчи дорини аралаштирган экан.