Компания матбуот хизматида берилган маълумотларга қараганда, бу йил тарифлар учинчи маротаба пасайтирилган. 30 январдан 1 Мбит/с учун 409,44 долларгача, 26 февралдан 383,7 долларгача ва 21 июндан 362,9 долларгача. 2012 йилда бу пасайишлар етти маротаба амалга оширилган. «Ўзбектелеком» АК телекоммуникация хизматларини кўрсатиш бўйича йирик оператор ҳисобланиб, у ўз тармоғи билан бутун республика худудини қамраб олган. Компания хизматлари UZTELEСOM™, UZMOBILE™, UZONLINE™ ва TELECOM TV™ савдо маркалари орқали кўрсатилади.
|