Главная » 2012»Mart»26 » "Ўзбекнефтгаз" Тожикистонга газ етказиб бериш тўхтатилди
18:27:44
"Ўзбекнефтгаз" Тожикистонга газ етказиб бериш тўхтатилди
"Ўзбекнефтгаз” компаниясининг матбуот хизмати 2012 йилнинг 1 апрелидан Тожикистонга газ етказиб бериш тўхтатилгани ҳақидаги хабарни изоҳлади.
Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 2012 йил 5 январида "Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси ва "Тожиктрансгаз” акциядорлик компанияси ўртасида имзоланган шартноманинг 2.2-бандига мувофиқТожикистон Республикасига 45 млн.м.куб ҳажмдаги табиий газни фақат 2012 йилнинг I чорагига қадар етказиб беришни кафолатлаган.
Иккита хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузилган мажбуриятлар тўлиқ бажарилди ва шу муносабат билан Тожикистон Республикасига табиий газ етказиб беришнинг тўхтатилиши борасидаги буюртма фитналар ҳеч қандай асосга эга эмас, дея қайд этади "Ўзбекнефтгаз” МХК.
Forbes.ruтарқатган хабарга кўра 2012 йилнинг январь-февраль ойларида Тожикистон Ўзбекистондан 30,3 млн.метр куб ҳажмда табиий газни импорт қилган, бу 2011 йилнинг шу даврига нисбатан 8,2% га кўп. Газ етказиб бериш қиймати $8 млн.ни ташкил этган. Жами январдан апрель ойигача ўзбек газининг Тожикистонга импорти 45 млн. Кубометрни ташкил этиши керак, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,4% га кўп. Етказиб бериш ишларининг қиймати минг кубометр газ учун $300 ни ташкил этади. Тожикистон табиий газ қазиб олиш учун ўз қувватларига эга, аммо улар унчалик кўп эмас. Хусусан, 2012 йилнинг январь-февраль ойларида у 2,7 млн.кубометрни ташкил этган, бу 2011 йилнинг январь-февраль ойларидаги кўрсаткичга қараганда 41,5% га кам.