7 август куни бутун Ўзбекистон бўйлаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда. Август бошида Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди (1-6 август кунлари учун об-ҳаво маълумоти) Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 4-6 августда ёғингарчилик кутилмайди, 7 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 6-7 августда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи 4-5 августда +34…+39 даража, 6-7 августда +30…+35 даража бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 4-6 августда ёғингарчилик кутилмайди, 7 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 6-7 августда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи 4-6 августда +35…+40 даража, 7 августда +32…+37 даража бўлади. Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 4-6 августда ёғингарчилик кутилмайди, 7 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 6-7 августда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи 4-6 августда +35…+40 даража, 7 августда +32…+37 даража бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 4-6 августда ёғингарчилик кутилмайди, 7 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 6-7 августда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22…+27 даража илиқ, кундузи 4-6 августда +37…+42 даража, 7 августда +33…+38 даража иссиқ бўлади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 4-6 августда ёғингарчилик кутилмайди, 7 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 7 августда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи 4-6 августда +35…+40 даража, 7 августда +32…+37 даража бўлади. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 4-6 августда ёғингарчилик кутилмайди, 7 августда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 6-7 августда баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража илиқ, кундузи 4-6 августда +25…+30 даража, 7 августда +21…+26 даража бўлади. Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирги ҳафтасида Ўзбекистонда меъёрдагидан юқори жазирама ҳарорат кузатилган, ўз навбатида, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига иссиқдан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берган эди. Шунингдек, жазирама кунлари тез тиббий ёрдамга мурожаатлар сони икки бараварга ошгани маълум қилинган эди.
|