Ўзбекистон прокуратураси
"Қувасойцемент” ОАЖнинг банк ҳисобрақамларини ҳибсга олди. Бу ҳақда компания
хабарномасида айтилади.
Компанияда қайд этишларича, Қувасой шаҳри прокуратураси июнь ойи ўртасида
"Қувасойцемент” ОАЖ банк ҳисобрақамларини ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул
қилган.
Эмитентнинг ҳибсга олинган банк ҳисобрақамларидаги пул маблағларининг миқдори
45,246 млрд.сўмни ташкил этади.
"Қувасойцемент" катталиги бўйича Ўзбекистондаги учинчи цемент заводи
ҳисобланади, у Ўзбекистоннинг Фарғона водийси ва Қирғизистон ҳудудларини
маҳсулот билан таъминлайди. "Қувасойцемент” ОАЖ Қозоғистоннинг United Cement
Group холдинги таркибига киради.
Айтиш жоизки, United Cement Group холдинги ҳам "Бекободцемент” ОАЖга эгалик
қилган. 2011 йили Тошкент вилояти прокуратураси томонидан цементни ноқонуний
ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳамда солиқлардан бўйин товлаш факти бўйича
"Бекободцемент” ОАЖ раҳбарияти ва менежментига қарши жиноий иш қўзғатилганди,
деб ёзади UzDaily.
Натижада, United Cement Group заводдаги назорат пакетини йўқотди. Энди
Ўзбекистон Давлат мулк қўмитаси олдин United Cement Group (Қозоғистон)
холдингига тегишли бўлган "Бекободцемент” ОАЖ акцияларининг 51,53% га эга
бўлади.
|