Статистика |
Xozir saytda 131 Mehmonlar 131 A'zolar 0 |
|
| | |
|
18:24:27 Ўзбекистонда жамоатчилик кир ювиш корхоналар |
"Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурига мувофиқ, индивидуал тураржой қурилиши олиб борилаётган массивларда жамоатчилик кир ювиш жойлари фаолиятини ташкил этиш режалаштирилди. Кир ювиш жойларини кир ювиш автомат-машиналари билан жиҳозлаш кўзда тутилган.
Ушбу мақсадларда маҳаллий ҳокимиятларга ер участкаларини ажратиш, муҳандислик коммуникацияларини ўтказиш (сув таъминоти, канализация, электр-энергияси) ва кир ювиш хизматларини кўрсатувчи корхоналарни (тадбиркорларни) 5 йил муддатга барча турдаги солиқлардан озод этиш топширилди. Тижорат банклари кир ювиш корхоналарининг фаолиятини ташкил этишга кредитлар ажратади.
Лойиҳа қиймати 2 млрд. 760 млн.сўмни ташкил этади.
Лойиҳанинг мақсади аёллар меҳнатини енгиллаштириш, уларнинг вақтидан фаол жамоатчилик, маданий, ижтимоий ва иқтисодий фаолиятида, болалар тарбиясида самарали фойдаланиш учун имконият яратишдан иборат.
|
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR |
Просмотров: 822 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|