Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 122 Mehmonlar 122 A'zolar 0 |
|
| | |
|
22:12:37 Ўзбекистонда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда |
Мартнинг охирги 10 кунида ниҳоят Ўзбекистонга узоқ кутилган ҳақиқий баҳор кириб келди. 18-19 март кунларида юз берган қор бўрони ҳали ҳеч кимнинг эсидан чиқмаган бўлса керак, 20-21 март кунлари эса ҳарорат кескин кўтарилиб кетди.
Баҳорнинг биринчи ойининг охирги ҳафтасида ҳаво ҳарорати шу давр учун нормал бўлган кўрсаткичдан 2-4 даража юқори бўлди, энг илиқ қуёшли кунларда эса 5-7 даража юқори бўлди.
Ёғинлар фақат ёмғир кўринишида бўлди, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиб ўтди. Яқин кунлар ичида республикада баҳорий об-ҳаво сақланиб қолади.
Ўзбекистон Гидрометмарказининг бош синоптиги Ирина Зайцеванинг OLAM.uz таҳририятига берган маълумотига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб момақалдироқли ёмғирлар ва кучли шамол бўлади. Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида эса мамлакатда ёғинлар кутилмаяпти. Ҳарорат кечаси +7 +12, кундузи +22 +27 атрофида бўлади, ёмғир пайтида ҳарорат 15-20 даражагача тушади холос.
Тошкентда фақат якшанба 1 апрель куни ҳарорат сал пасайиб, момақалдироқли ёмғирлар бўлиб ўтади, кучли шамол эсиши мумкин.
|
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR |
Просмотров: 760 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|