Dushanba, 25.11.2024, 12:45:46
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 111
Mehmonlar 111
A'zolar 0

20:05:00
Ўзбекистонда мобил алоқа йил бошидан буён иккинчи марта қимматлаяпти

Учта мобил алоқа оператори ўзларининг оммабоп тариф режаларидаги абонентлик тўловлари ошгани ҳақида хабар беради.


Нархлар ошганини биринчи бўлиб "Билайн” компанияси абонентлари ҳис этишди. Ушбу уяли алоқа оператори 2 апрелдан бошлаб кундалик абонентлик тўловини миллий валютада ҳисобланадиган тарифлардан 40 сўмгача ва хориж валютасида ҳисобланадиган тарифларда 2 центгача оширди.

Ucell компанияси эса 6 апрелдан бошлаб Prepaid тизимидаги баъзи тарифларда тармоқ ичидаги қўнғироқларнинг дастлабки дақиқаси нархини кўтарди. Хусусан, "GAP", "Ucell олами", "Кўпроқ мулоқот", "Online", "Яқинроқ бўл", "Иш учун" ва "Кўпроқ гапир" тарифларида биринчи дақиқа нархи 2 центдан 2,5 центгача оширилди. 

Шунингдек, Ucell оператори 23 апрелдан Prepaid тизимидаги "GAP", "Ucell олами", "Кўпроқ мулоқот", "Тунги", "Online", " Яқинроқ бўл", "Кўпроқ гапир", "Эслаш осон" ва "3G modem" тариф режаларининг кундалик абонентлик тўлови ошиши ҳақида хабар беради. У 1 центдан 2 центгача кўтарилади.

Худди шундай нарх ошиши, яъни 1 центдан 2 центгача қимматлашув 1 майдан бошлаб МТС уяли алоқа компаниясининг "Dial’OK", "Салом" ва "Универсал" тарифларида ҳам кутилмоқда. 

"Zvon’OK" тариф режасида абонентлик тўлови 2 центгача ошишидан ташқари, тармоқдаги чиқувчи ички қўнғироқларнинг биринчи дақиқаси 2,5 центгача (ҳозир 2 цент) кўтарилади. Тармоқдаги чиқувчи ички қўнғироқларнинг биринчи дақиқасидан кейин эса, қўнғироқлар олдингидай бепул бўлиб қолади. 

Тариф режаларидаги барча ўзгаришларни МТС-Ўзбекистон компаниясининг расмий сайтида билиб олиш мумкин. 

Файд этиб ўтамиз, ҳозирча Perfectum Mobile уяли алоқа оператори тариф режаларидаги ўзгаришлар ҳақида хабар бергани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун абонентлик рақамларидан фойдаланганлик учун ойига 400 сўм миқдорида тўлов жорий этилган эди.

Ушбу чора жорий этилиши билан Ўзбекистондаги барча мобил алоқа операторлари оммабоп тариф режаларида нархлар ошиши ёки абонентлик тўловининг жорий этилиши тўғрисида хабар беришди. Шундай қилиб, бу йил бошидан буён мобил алоқа нархларининг иккинчи бор кўтарилишидир.
 
Категория: OPERATOR YANGILIKLARI | Просмотров: 814 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
Malinkaya Спам
18
04.2012
RAXMAT
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Aprel 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика