Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 127 Mehmonlar 127 A'zolar 0 |
|
| | |
|
18:20:02 Ўзбекистонда интернет-тўловлар тизими ишлаб чиқилади |
Ўзбекистон 2012-2013 йилларда сўм пластик карталари ва бошқа электрон тўлов воситалари бўйича Интернет орқали тўловларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш Миллий тизимини яратиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа 2012-2014 йилларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилади.
Лойиҳани бажариш Марказий банкка, Банклар ассоциациясига, Молия вазирлигига, Иқтисодиёт вазирлигига ҳамда ЎзААА ва Савдо-саноат палатасига топширилган.
Лойиҳа доирасида улар товар ва хизматларга Интернет орқали тўлаш имкониятини яратиш учун техникавий ва дастурий инфратузилмани яратишлари керак.
Дастурда қайд этилишича, лойиҳани амалга ошириш нақд пул маблағлари айланмасини қисқартириш, мавжуд электрон тўловлар тизимини тартибга солиш ва оптималлаштириш имконини беради, дея қайд этади Uzdaily.
|
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR |
Просмотров: 790 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|