2 сентябрь, душанба куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво булутли бўлади, бироқ ёғингарчиликлар кузатилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
Душанба куни Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кундузи +33…+35 даража иссиқ, кечаси +13…+15 даража илиқ бўлади.
Фарғона водийси вилоятлари – Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳам ҳаво булутли бўлади, бироқ ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси +13…+18 даража илиқ, кундузи +30…+35 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 2 сентябрь куни ҳаво булутли бўлади, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи, Қорақалпоғистон ва Хоразмда +28…+33 даража иссиқ, қолган ҳудудларда эса +32…+37 даража иссиқ бўлади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам 2 сентябрь куни ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15 даража, кундузи +20…+25 даража бўлади.