Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 42 Mehmonlar 42 A'zolar 0 |
|
| | |
|
Главная » 2012 » Fevral » 5 » Ўзбекистонда бир қатор ГЭСларни реконструкция қилиш режалаштирилди
14:30:05 Ўзбекистонда бир қатор ГЭСларни реконструкция қилиш режалаштирилди |
Хусусан, 2012-2015 йилларда Фарҳод ГЭСи ва Қуйи Бўзсув каскадидаги ГЭС-14 ни модернизация ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқчи, дея хабар қилади Podrobno.uz янгиликлар агентлиги. Мазкур ишлар давомида иккала станциядаги ишчи ғилдираклар, генераторлар ва трансформаторлар алмаштирилади, бунинг натижасида ГЭСларнинг қуввати ва ишончлилиги ошади. Лойиҳа қиймати $48 млн.дан ошади.
Ислом тарққиёт банки иштирокидаги иккинчи лойиҳа – Тошкент каскадидаги ГЭС-9 Қодирий каскадидаги ГЭС-3 ни модернизация ва реконструкция қилиш. Ушбу ГЭСларда ҳам ишчи ғилдираклар, генераторлар ва трансформаторлар алмаштирилади. Лойиҳани $40,5 млн. маблағ йўналтирган ҳолда 2013-2014 йилларда амалга ошириш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ГЭслар Ўзбекистондаги барча электр станцияларининг 11,5% ни ташкил этади. Барча ГЭСлар асосан каскадларга бирлаштирилган бўлиб, сув оқими бўйича ишлайди. Энг йирик ГЭСлар Чирчиқ дарёсининг юқори оқимида (Чорвоқ, Хўжакент, Ғазалкент) жойлашган бўлиб, қувватни тартибга солиш режимида ишлаш имконини берувчи сув омборларига эга.
|
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR |
Просмотров: 2030 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 2.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|