28 май куни Африканинг Маврикий давлатида ФИФА Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Ижроқўм йиғилишида турли ёш тоифасида жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилувчи мамлакатлар номи эълон қилинди.
ФИФА расмий сайтида хабар берилишича Ўзбекистон (U-17) ўсмирлар ўртасидаги 2017 йилги жаҳон чемпмионати мезбонлиги учун даъвогарлар рўйхатига киритилди. 2017 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (U-17) баҳсларини ўзида ўтказиш учун Ўзбекистондан ташқари, Ҳиндистон, Иордания ҳамда Жанубий Африка мамлакатлари ҳам ўз номзодини қўйган.
ФИФА ижроқўмида шунингдек, бошқа ёш тоифаларида ҳам жаҳон чемпионати баҳсларини ўзида ўтказиш учун даъвогарлар номи эълон қилинди.
U-20 қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати-2016 (Норвегия, Ирландия, ЖАР);
U-17 ўсмир қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати-2016 (Баҳрайн, Иордания, Ирландия, ЖАР);
U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати-2017 (Баҳрайн, Франция, Жанубий Корея, Мексика, Польша, Ирландия, Саудия Арабистони, ЖАР, Тунис, Украина);
U-17 ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати-2017 (Ҳиндистон, Ирландия, ЖАР, Ўзбекистон);
U-20 Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати-2017 (Аргентина, Баҳрайн, Еваториал Гвинея, Эстония, Ҳиндистон, Исроил, Мексика, Сейшел ороллари, ЖАР, Туркия);
Таъкидлаш лозим, 30-31 май кунлари Маврикийда ФИФА конгресси ҳам бўлиб ўтади. Конгрессда ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ҳамда ЎФФ матбут хизмати бошлиғи Санжар Ризаевлар иштирок этишмоқда.
|