Dushanba, 25.11.2024, 12:26:34
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 81
Mehmonlar 81
A'zolar 0

13:57:05
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
 
Қонун ва қонунчилик устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган, давлат ҳокимиятининг ғоят муҳим тармоғи бўлган суд-ҳуқуқ тизимини босқичма-босқич демократлаштириш ва эркинлаштириш ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва модернизация қилиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган узоқ муддатли ва изчил ислоҳотлар дастурининг энг муҳим устувор йўналиши ҳисобланади.
 
Ўтган йиллар мобайнида қабул қилинган қонунлар, хусусан, «Судлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳокимият тармоқларининг бўлиниши конституциявий принципини амалга ошириш, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, уни ўтмишдаги қатағон ва жазолаш қуролидан қонун ҳимоясида турадиган чинакам мустақил институтга айлантириш борасида миқёси ва кўламига кўра улкан ишлар олиб борилмоқда.
 
Суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишнинг замонавий демократик тамойилларга асосланган тизими яратилди, бунда асосан жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси муҳим роль ўйнайди.
           
Шу билан бирга, ривожланган демократик давлатларнинг тажрибаси ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўтган давр давомидаги ишларнинг танқидий таҳлили шундан далолат берадики, суд органларининг давлат бошқарувидаги роли ва аҳамияти янада оширилишини таъминламасдан, уларнинг ваколатлари ва мустақиллигини кучайтирмасдан туриб мамлакатни сиёсий ҳамда иқтисодий янгилаш ва модернизация қилишда муваффақиятга эришиб бўлмайди.
           
Айни шу боисдан 2010 йилнинг 12 ноябрида қабул қилинган ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида зикр этилган муаммоларни ҳал этишга, шу жумладан, суд ишларини мустақил юритиш ва суд органлари ходимларининг ижтимоий мақомини муҳофаза қилиш учун зарур ҳуқуқий ва социал кафолатларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
           
Қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун:
           
1. 2012 йилнинг 1 августидан бошлаб:
 
умумий юрисдикция судлари (ҳарбий судлардан ташқари) ва хўжалик судлари судьяларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнат ҳақи разрядлари 1-4-иловаларга мувофиқ;
 
Конституциявий суд, умумий юрисдикция судлари (ҳарбий судлардан ташқари) ва хўжалик судлари судьялари ҳамда мазкур суд идораларининг мансаб даражасига эга бўлган ходимларининг алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошларига ойлик устама ҳақ миқдори 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
 
Конституциявий суд, умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судларининг судьялари хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан оладиган даромадлари жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ тўловидан озод қилинсин.
 
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:
 
судьяларга имтиёзли шартлар асосида уй-жой сотиб олиш учун узоқ муддатли ипотека кредитлари беришни, шунингдек, турар-жойлар ижараси учун ҳар ойда пул компенсацияси тўлаб боришни назарда тутадиган тартибни тасдиқласин;
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди билан келишилган ҳолда Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастурини тасдиқласин;
 
судларнинг таркибий тузилмасида ахборотлаштириш масалалари бўйича алоҳида бўлинмалар ташкил қилиш тўғрисида таклифлар киритсин.
 
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда фуқаролик ишлари бўйича судлар судьяларининг мавжуд иш юкламасини, туманлараро судларнинг ўзларига бириктирилган ҳудудларга нисбатан қанчалик олисда жойлашганини ўрганиб чиқсин ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судлар тизимини оптималлаштириш бўйича таклифлар киритсин.
 
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин. Бунда судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланган (сайланган) шахсларнинг тегишли равишда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судида мажбурий тайёргарлик ва стажировка ўташлари назарда тутилсин.
 
5. Ушбу Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳамда Судлар ва юстиция органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
 
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
 
икки ой муддатда юридик таълимни янада такомиллаштириш ва ҳуқуқшунослик фанини ривожлантириш, замонавий талабларга жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритсин;
 
бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
 
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчиси Б.А.Коканбаев зиммасига юклатилсин.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти
И. КАРИМОВ

 
Тошкент шаҳри, 2 август 2012 йил
Просмотров: 799 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Avgust 2012  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика