Бу ҳақда ДАИ сайтида хабар берилган.
ДАИ вакилларининг «Газета.uz»га берган маълумотига кўра, алоқа объектлари оператордан мурожаат олинганидан кейинги бир ой муддат ичида фойдаланишга топширилади. Агар алоқа объекти қурилишида камчиликлар аниқланса, ушбу муддат уч ойгача чўзилиши мумкин.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида янги алоқа объектлари (базавий станциялар)нинг ишга туширилиши, жойларда кўрсатилаётган мобила алоқа хизматларининг сифати сезиларли даражада яхшиланишига ҳамда алоқа тармоқлардаги маълумотлар узатиш тезлигининг бир неча баробар ортишини таъминлайди, дейилади ДАИ хабарида.
Ўзбекистонда мобил алоқа хизматлари тўртта компания – Unitel («Билайн» савдо белгиси, GSM), Coscom (Ucell, GSM), Rubicon Wireless Communication (Perfectum Mobile, CDMA) ва Uzmobile («Ўзбектелеком» филиали, CDMA) томонидан кўрсатилади