Главная » 2012»May»19 » Ўзбекистон делегацияси НАТО саммитида иштирок этади
22:03:27
Ўзбекистон делегацияси НАТО саммитида иштирок этади
НАТО
бош котиби Андерс Расмуссеннинг таклифига биноан 2012 йилнинг 21 май куни
Ўзбекистон Республикаси делегацияси Альянснинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтадиган
25-саммити доирасида Афғонистон бўйича махсус мажлисда қатанашади.
2014 йилга қадар Афғонистондаги хавфсизликка кўмаклашувчи халқаро кучларнинг
Афғонистондаги амалиётларига якун ясаш саммитнинг бош мавзусига айланади. Унда
Афғонистондаги хавфсизликни таъминлаш ишлари маҳаллий назорат органларига
топширилиш масаласи муҳокама этилади.
Шунингдек, 2014 йилдан кейин НАТОнинг Афғонистондаги роли аниқ белгиланиши
режалаштириляпти. Саммитга 50 дан зиёд давлат вакиллари, шу жумладан альянсга
аъзо 28 та мамлакат етакчилари ташриф буюради.