Dushanba, 25.11.2024, 13:45:45
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 42
Mehmonlar 42
A'zolar 0

14:17:25
Ўзбекистон бахтиёрлик даражаси бўйича тузилган рейтингда 13 ўринни эгаллади

Халқаро Гэллап тадқиқот маркази ҳар йили турли мамлакатларда ўтказиладиган сўров натижаларини нашр этди. Сўров мавзуси аҳолининг ўзини қай даражада бахтиёр ҳис қилишига бағишланган.


Марказ томонидан ўтказилган сўровда дунёнинг 58 та мамлакатидан 45 минг киши қатнашди. Айтиш жоизки, дунёда иқтисодий пессимизм ҳукмрон бўлишига қарамасдан, Ер аҳолисининг кўпчилиги (53%) ўзини бахтиёр ҳис қилар экан, бахтиёрлар сони бахтсизларникига қараганда тўрт баравар кўп бўлиб чиқди.

58 та мамлакат ичида Ўзбекистон бахтиёрлик даражаси бўйича тузилган рейтингда 13 ўринни эгаллади. Бу ерда бахтиёрлик индекси 62% ни ташкил этди.

Тадқиқот натижаларига кўра, сайёрамиздаги энг бахтиёр мамалкат Фиджи бўлиб чиқди. Шунингдек бахтиёрлар бешталигидан Нигерия, Нидерландия, Швейцария ва Гана мамлакатлари ҳам ўрин олди.

Бахтиёрлик ҳолати — бу у ёки бу мамлакатнинг ўзига хос маданий хусусиятидир, дея хулоса қилишмоқда тадқиқотчилар. У мамлакатнинг реал иқтисодий аҳволи ва у билан боғлиқ умидларга бевосита боғлиқ эмас.

Тадқиқотчилар сўровда қатнашган мамлакатларнинг сезиларли қисмини "бахтиёр пессимистлар” блокига киритди, унда пессимизмнинг юқори даражаси бахтиёрликнинг юқори даражаси билан биргаликда келади. Унга асосан Европа мамлакатлари кирди: Финляндия, Швейцария, Германия, Исландия, Нидерландия, Испания, Австрия, Бельгия, Франция ҳамда Жанубий Корея ва Япония. 

Тадқиқотчилар одамларни айнан нима бахтиёр қилишини аниқ айтиб бериш қийинлигини қайд этишади, аммо глобал сўров бир нечта қизиқарли хулосаларни чиқариш имконини берди.

Бахтни пулларнинг ўзи эмас, балки инсоннинг ўзи яшайдиган жамиятда эгаллаган нисбатан юқори ижтимоий-иқтисодий мақоми келтирар экан. Сўровга кўра, ижтимоий-иқтисодий поғона чўққисида бўлганлар орасида бахтиёр кишилар икки бараварга кўплиги маълум бўлди, пастроқ поғонадагилар эса, улар бой ёки қашшоқ мамлакатда яшашидан қатъи назар, унчалик бахтиёр эмаслиги аниқланди.

Ўрта ёш – бахт учун яхши давр эмас. Хусусан, 51-65 ёшга (33%) етганларда бахтиёрлик индекси ўттизга кирмаганлар (44%) ва 65 ёшдан катта бўлган кекса ёшдагилар (43%) билан таққослаганда паст эканлиги кузатилган.

Шунингдек, бутун дунё бўйлаб ишсизлар ва пенсионерлар орасида ҳам бахтиёрлик индексининг паст даражаси маълум бўлди. 

Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 2144 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2012  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика