Главная » 2012»Aprel»25 » "Ўзбекистон ҳаво йўллари" парвозлар хавфсизлиги бўйича баҳоланди
15:27:16
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" парвозлар хавфсизлиги бўйича баҳоланди
Россия ва МДҲ
мамлакатларининг авиакорхоналари томонидан 1999 йили таъсис этилган
"Парвозлар хавфсизлиги” нотижорат ҳамкорлигининг асосий мақсади
фуқаролик авиациясидаги парвозлар хавфсизлигини ошириш ва ҳалокатларнинг
олдини олишдан иборат.
Россия, МДҲ ва узоқ хориж мамлакатларида
фаолият кўрсатувчи авиакомпаниялар, аэронавигация корхоналари, саноат ва
фан корхоналари ва ташкилотлари, ўқув муассасалари, суғурта
компаниялари ва бошқалар Ҳамкорлик аъзолари ҳисобланади.
Ҳамкорлик
ҳар йили бешта номинация бўйича тақдирлаш маросимини ўтказади:
"Парвозлар хавфсизлигини таъминлашда эришган буюк ютуқлари учун”, "Бош
конструктор М.П.Симонов номидаги парвозлар хавфсизлигини таъминлашга
қўшган ҳиссаси учун”, "Кўрсатган қаҳрамонлиги, мардлиги ва топқирлиги
учун”, "Парвозлар хавфсизлиги журналист нигоҳида”.
Мукофотларни
топшириш, хусусан "Ўзбекистон ҳаво йўллари”га диплом ва махсус совринни
топшириш маросими 2012 йилнинг 15 майида Москвада ўтказилади.