Dushanba, 25.11.2024, 12:27:11
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 81
Mehmonlar 81
A'zolar 0

21:09:18
ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА КАТТА ЙЎҚОТИШ...ЖУДА КАТТА


Жума тонгидаги нохуш хабар қалбларни ларзага солди. Айниқса, адабиётшунослар, шоиру қаламкашлар, ижод аҳли, китобхонлар қайғуга ботди. Ахир, Ўзбек адабиётининг йирик, салобатли, бақувват чинори қулади. Хасталик қулатди...Севимли адиб, ҳақиқатан элнинг севимли ёзувчиси, халқ ёзувчиси! Ўткир Ҳошимов – ўзбек адабиёти деганда кўкрак кериб, фахрланажак ижодкоримиз эди! У яратган асарлар қалбларимизда саҳифа топишга улгурди. Таъбир жоиз бўлса, "Икки эшик ораси” хотираларимиз ўчмас из қолдирди, "Дафтар ҳошиясидаги битиклар”нинг ҳар бир битиги қалб саҳифаларидан ўрин топди. Ўткир Ҳожимов ҳаётлигида биз авлодларга жамлаган маънавий бойлиги асрларга татигулик. Назаримда, адибнинг асарларини ўқиб, ҳар гал олажак ҳайратларимиз, комиллик учун асқотажак моҳият учун ташаккурлар марҳумнинг ёрқин хотирасига дуо, қабрига нур бўлиб ёғилажак! У шундай ёрқин ижод қилдики, ёзган асарлари Ўткир Ҳошимовни ўқувчилар, эл қалбида абадий муҳрлади.

ЙИЛЛАР ВА ЙЎЛЛАР:

-Ўткир Ҳошимов 1941 йили Тошкентда ишчи оиласида тугилди. У ўрта мактабни битиргач, 1959—1964 йиллар Тошкент Давлат дорилфунунининг филология факултети журналистика бўлимида таълим олди. Уткир Ҳошимов «Тошкент ҳақиқати», «Срвет Ўзбекистони», 1966 йилдан «Тошкент оқшоми» рўзномаси муҳарририятида бўлим мудири, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир ўринбосари вазифаларида ишлади. Адиб ҳаётининг сўнги йилларида  «Шарқ юлдузи» ойномасининг бош муҳаррири вазифасида ишлади.

-Ўткир Ҳошимов ўз ижодини шеър ва очерклар ёзишдан бошлади. Унинг биринчи очерклар тўплами 1962 йилда «Пўлат чавандоз» номи билан нашр этилди. Сўнгра «Чўл ҳавоси» (1963), «Одамлар нима деркин...», «Шамол эсаверади», «Баҳор қайтмайди» (1970), «Қалбингга қулоқ сол» (1973), «Узун кечалар» (1975), «Нимадир бўлди» (1976), «Қуёш тарозиси» (1980), «Дунёнинг ишлари» (1982) ҳикоя ва қиссалар тўпламлари ҳамда «Нур борки, соя бор» (1979), «Икки эшик ораси» (1986) романлари босилиб чиқди. Ҳозирги кунда унинг «Уйқудаги тушлар» романи «Шарқ юлдузи» ойномасида босилмоқда. Унда шахсга сиғиниш ва қатағонлик даври иллатлари ҳақида ҳикоя қилинади. 1974 йили эса «Бировнинг ташвиши» номлй психологик драмаси саҳналаштирилди.

-Ўткир Ҳошимов Э. Хемингуей, К. Симонов, А. Куприн, О.Берголтс сингари ёзувчилар асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Асарлари қардош халқлар ва хорижий тилларга таржима қилинган.

-Ёзувчининг "Муҳаббат ", "Деҳқоннинг бир куни”, "Урушнинг сўнгги қурбони”, "Ўзбек иши” каби новеллалари ўзбек ҳикоячилигида муҳим ҳодиса бўлди. Илк романи "Нур борки, соя бор” (1976) да ёзувчи ўзига замондош-тенгдош журналист Шерзоднинг кечинмалари орқали ҳаяжонли маънавий –ахлоқий масалалар билан бирга ўткир ижтимоий муаммоларни кўтарган.”Икки эшик ораси "(1986), "Тушда кечган умрлар” (1994 ) романларида Ў.Ҳошимов замондош –асрдош одамлар тақдирини 20-асрнинг энг кескин фожиавий ҳодисалари 2-жаҳон уруши ҳамда мустабид тузумнинг жинояткорона сиёсати оқибатлари билан боғлиқ ҳолда таҳлил ва талқин этиш йўлидан борган. "Икки эшик ораси” даги барча персонажлар уруш даврида уруш жафосини чеккан одамлардир. Асар персонажлари тимсолида ўзбек халқи табиатига, миллат менталитетига хос бағрикенглик, бардош ва матонат каби фазилатлар очиб берилган.

-1995 -2004 йиллари 1-, 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, Олий Мажлис Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси, 1986 йили Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати, 1996 йили "Меҳнат шуҳрати”, 2001 йили "Буюк хизматлари учун орденлари билан мукофотланган.

Жасур Ҳамроев

М.Дилмурадова

Категория: MASHXURLAR HAYOTI | Просмотров: 795 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
Biydam Спам
26
05.2013
Yaxshi shoir edi.
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика