Ўзбекистонда "Chevrolet Spark" автомобилини ишлаб чиқариш бошланганидан буён бозорда янги моделни илгари суриш мақсадида Matiz ва Nexia моделлари ишлаб чиқаришдан олинади, деган миш-мишлар юрганди.
Бу гап-сўзлар "Chevrolet Malibu" тақдимотидан кейин яна кучайди.
Бироқ, OLAM.uz таҳририятига "Ўзавтосаноат” АК берган маълумотга кўра, ушбу миш-мишлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Matiz ва Nexia моделларидаги автомобиллар олдинги миқдорда ишлаб чиқарилади.
"Ўзавтосаноат" ишлаб чиқариш қувватларини оширишни режалаштиряпти, бу янги моделни эски моделлар ишлаб чиқаришига зарар етказмаган ҳолда ишлаб чиқариш имконини беради, дея шарҳлашди компания матбуот хизматида. Эслатиб ўтамиз, яқинда GM Uzbekistan ички бозорда автомобиллар нархини 12% дан 29% гача оширгани маълум бўлди. Ҳаммадан ҳам Damas машинасининг нархи ошди. Энди ушбу моделнинг нархи комплектациясига қараб, 20,937 млн.сўмдан 21,392 млн.сўмгачани ташкил этади.
|