Главная » 2012»Fevral»11 » Ўтган йили 7,7 минг дона контрабанда мобил телефони мусодара қилинди
11:58:20
Ўтган йили 7,7 минг дона контрабанда мобил телефони мусодара қилинди
2011 йилда республика божхона постларида қиймати 1,3 млр.сўмлик 7 минг 734 дона уяли алоқа телефонини ноқонуний олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича 477 та ҳолат аниқланди.
Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мобил телефонларнинг ноқонуний олиб кирилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар хроникасини келтиради.
Наманган вилоятида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида божхона ходимлари томонидан Андижон вилоятида истиқомат қилувчи Мирзоҳид М. қўлга олинди. Йўлсиз едан кетаётган "тадбиркор”нинг "Нексия” русумли автомашинаси кўрикдан ўтказилганида, унда қиймати қарийб 25,5 млн.сўмни ташкил этувчи 341 дона уяли алоқа аппарати, шунингдек 529 та телефон аксессуарлари борлиги аниқланди ва олиб қўйилди.
Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи Сорахон М. ундан ҳам "тадбиркорроқ” бўлиб чиқди. У қўшни республика томондан чекка йўл орқали қиймати 7,2 млн.сўмдан ортиқ 116 та уяли алоқа телефонини, 365 та аксессуарни олиб ўтишга ҳаракат қилган.
Яна бир шундай ҳолатга Тошкент шаҳар халқаро аэропорти ходимлари томонидан чек қўйилди. "Шаржа-Тошкент” рейси билан учиб келган йўловчиларнинг юки ва қўл юкини кўриб чиқар экан, божхона тезкор ходимлари Бухоро вилоятида истиқомат қилувчи Анвар Г.ни қўлга олишди. Маълум бўлишича, қўлга олинган фуқаро тегишли декларациясиз қиймати 7 млн.сўмдан зиёд 12 та "iPhone" телефонини оилб ўтишга ҳаракат қилган.
Айни пайтда ушбу қонунбузарликлар факти бўйича божхона тергови олиб борилмоқда.