Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Валенсия" ҳамда "Барселона" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 2:3 ҳисоби қайд этилиб, кталонияликларнинг ғалабаси билан кунланди.
Каталонияликлар таркибида уччала голни ҳам Лионель Месси киритди. "Валенсия" бўлса, Поштиганинг икки голи билан жавоб қайтарди.
Барча голлар биринчи бўлимда киритилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Мазкур ғалабадан сўнг, "Барса"нинг очколари сони 9тага етди.
Испания чемпионати, 3-тур
Валенсия – Барселона 2:3 (2:3, 0:0)
Голлар: 0:1 – 11 Месси, 0:2 – 39 Месси, 0:3 – 41 Месси, 1:3 – 45 Поштига, 2:3 – 45 Поштига.
"Валенсия": Диего Алвес, Жоау Перейра, Рами, Р. Кошта, Гуардадо, Фуэго, Мичел (Парехо, 82), Пабон, Банега (Фегули, 68), Каналес (Жонас, 69), Поштига.
"Барселона": Вальдес, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Бускетс, Фабрегас (Дос Сантос, 80), Иньеста, Педро (Тельо, 72), Месси, Неймар (С.Роберто, 90).
Огоҳлантиришлар: Жоау Перейра (16), Альба (29), Банега (44), Дани Алвес (65), Неймар (75).