Главная » 2013»May»26 » UzPaynet орқали бир кунда ўртача 3 млн. тўлов амалга оширилади
09:48:41
UzPaynet орқали бир кунда ўртача 3 млн. тўлов амалга оширилади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўтказилган "Замонавий банк хизматлари ривожланиши истиқболлари” мавзуида ўтказилган матбуот анжуманида берилган маълумотларга қараганда, мамлакатимиздаги "UzPaynet” тўлов агентлиги тармоғи орқали бир кунда ўртача 2,5-3 млн. транзакциялар ўтказилади.
Аҳоли ўртасида мобиль телефонлардан фойдаланишнинг кенгайиб бориши банклар томонидан мобиль-банкинг (wap-banking) ва sms-банкинг хизматлари йўлга қўйилишига олиб келди. Ҳозирги пайтда 107 мингта мижоз айни хизмат турларидан фойдаланмоқда. Шу йилнинг биринчи чорагида банкларнинг ушбу хизмат турларидан фойдаланувчилар сони 50 фоиз ўсишига эришилди.
Шунингдек, 2011 йилда ўз фаолиятини бошлаган "SMS-TO’LOV” чакана тўлов тизими орқали бир кунда 20 дан ортиқ тўловлар амалга оширилмоқда. Мазкур тизимга тижорат банклари тўлов тизими аъзоси сифатида уланган.
Матбуот анжумани чоғида журналистларга электрон тижорат, кредит ва дебет карталар, депозитлар ва бошқа қулайликлар, замонавий банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган изланишлар бўйича ахборотлар берилди.